O‘zLiDeP сайёр қабули: Озода Рўзиева “Чеҳра” корхонасига ишга жойлашди

24.07.2018, 18:03

O‘zLiDeP сайёр қабули: Озода Рўзиева  “Чеҳра” корхонасига ишга жойлашди

O‘zLiDeP Узун туман Кенгаши томонидан “Шодлик” маданият ва истироҳат  боғида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда партия туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Қабул давомида “Хурсанд” маҳалласида яшовчи Тожихол Алиқулова тикувчилик цехини кенгайтириш учун 7 млн, “Бохористон” маҳалласида  яшовчи Сурайё Нурова эса иссиқхона қуриш учун 10 млн сўм имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Ҳар икки мурожаатни ҳам халқ ноиби Қ.Шукуров ўз зиммасига олиб, “Агробанк” Узун туман филиалига депутатлик сўрови юбориш орқали муаммони ҳал этиб беришини маълум қилди.  

“Деҳқон”  маҳалласида яшовчи Озода Рўзиева 2016 йилда тумандаги маиший-хизмат касб-ҳунар коллежини тамомлаган. Лекин ҳозирга қадар ўз мутахассисли бўйича иш тополганича йўқ. Сайёр қабулда сўз олган Озода ўз мутахассислиги бўйича иш топишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Унинг мурожаати туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, жойида ҳал этилди.

–Кўпдан бери ишсиз эдим, – дейди О.Рўзиева. –  Тўғри, бу масалада тегишли ташкилотларга мурожаат қилдим, аммо натижадан дарак бўлмади. Шу боис, партия томонидан ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддилардан кўмак сўрадим. Ташкилотчиларнинг ташаббуси билан туман марказидаги “Чеҳра” тикувчилик корхонасига ишга жойлашдим.

Сайёр қабулда кўтарилган барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши депутатлари томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилиб, натижаси назоратга оладиган бўлди.

Шуҳрат Раҳмонов,

O‘zLiDeP Узун туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-07-25 14:40:12

Партия тамонидан утказилаетган саёр каъбуллар депутатларимиз фаоллигини ошириб гина куймасдан, хар бир окургдаги муоммали масалаларни шу жойнинг узида хал килиб келмокда. Иложи боринча саёр кабуллар хар ойда кам дегенда экки уч маротаба утказилса максадга мувофик буларди


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-25 10:55:38

Ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида жойлардаги муаммоли масалалар ўз ечимини топмоқда.


Шовот туман Кенгаши 2018-07-25 09:18:35

Ёшларга эътибор келажакка эътибор,


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+