O‘zLiDeP депутати “Илғорлар” кўчасидаги трансформаторни янгилаш бўйича сўров юборди

24.07.2018, 18:06

O‘zLiDeP депутати “Илғорлар” кўчасидаги трансформаторни янгилаш бўйича сўров юборди

O‘zLiDeP Урганч туман Кенгаши “Ғайбу” қишлоғининг “Оёқ-боғ”, “Тандирчи”, “Адолат”, “Оқ-мактаб”, “Шохидонлар”, “Хожибойлар”, “Туркманлар” ва “Чўлобод” маҳаллалари аҳли учун сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши, Урганч туман ҳокимлиги ҳамда бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

– Маҳалламизда 330 хонадон истиқомат қилади, – дейди Туркманлар маҳалласида яшовчи С.Юсупов. – Лекин кўпдан бери тоза ичимлик суви муаммосидан қийналамиз. Шу боис, бу масалада ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддилардан кўмак сўрагандик. Уларнинг ташаббуси билан муаммойимиз яқин кунларда ҳал бўлади. 

Сайёр қабулда иштирок этган “Тандирчи” маҳалласида яшовчи Рустам Жабберганов “Илғорлар” кўчасидаги трансформаторни эскиргани сабаб электр токи муаммоси аҳолини қийнаб келаётганини айтиб, шу масалада мутасаддилардан кўмак сўради. Унинг мурожаатини партия туман Кенгаши раиси ва O‘zLiDeP депутатлик гурурҳи аъзоси А.Рўзметов томонидан назоратга олинди.

Гулистон АДАМБАЕВА,

O‘zLiDeP Урганч туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умарбек2018-08-01 12:36:16

Хммаси елгон сохта


O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Мавлонов Мухаммад2018-07-25 15:33:16

O‘zLiDePнинг сайёр қабулларида доимо муаммолар ва таклифлар ўз натижасини бериб келмоқда бундан халқимиз ва O‘zLiDePнинг электорат вакиллар хурсанд десам адашмайман бундай сайёр қабуллар доимо ва тез-тез бўлиб туриши мақсадга муофиқ


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-25 10:55:04

Ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида жойлардаги муаммоли масалалар ўз ечимини топмоқда.


Ю.Салимов O’zLiDeP Косон туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-07-25 09:59:39

O‘zLiDePнинг ҳудудлардаги сайёр қабул ташкил этилиши халқимизнинг яхши яшашига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+