Депутатлар кўп квартирали уйларда яшаш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишмоқда

25.07.2018, 17:40

Депутатлар кўп квартирали уйларда яшаш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишмоқда

Мамлакатимизда 32,4 минг кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи 4 мингдан ортиқ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда юртимизда уй-жойлар қурилиши ва реконструкцияси тобора кенгаймоқда. Аҳолининг демографик ўсиш суратларига қарамасдан айни пайтда уларни уй-жой билан таъминлаш даражаси жон бошига 15,2 кв.ни ташкил қилмоқда. Таққос учун яна бир рақам: 1991 йилда мазкур кўрсаткич 12,4 кв.м эди.

Бугунги кунда уй-жой қурилиш соҳаси фаол ривожланиши баробарида ўз ечимини кутаётган янги масалалар ҳам пайдо бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида уларни ҳал этишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қуватлаш йили” Давлат дастурида уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш ва тартибга солиш мақсадида "Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам белгиланган.

Парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари кўмитаси O‘zLiDeP фракцияси билан биргалиқда ташкил этган муҳокамаларда кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳамда турар ва нотурар жойлардан фойдаланиш, уларни сақлаш бўйича мавжуд муаммолар эътибор марказида бўлди.

Депутатлар кўп квартирали уйларда яшаш тартибини белгиловчи  қонун лойиҳасини ишлаб чиқишмоқда

Тадбирда депутатлар томонидан кўп квартирали уйларда турар ва нотурар жойлардан фойдаланиш, уларни сақлаш соҳасида сезиларли натижаларга эришиш учун жойларда ҳақиқий аҳволни ўрганиш, амалиётда учрайдиган долзарб масалаларни ва аҳолининг бу борадаги фикрлари ва таклифларини таҳлил қилиш асосида қонунчиликни такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Депутатларнинг фикрига кўра, уй-жой ва коммунал соҳада фойдаланилмаган имкониятлар ва камчиликлар мавжуд. Хусусан, умумий мулкдан фойдаланиш, уларни сақлаб туриш, уйларнинг ташқи фасад архитектурасининг бузилиши, тез тиббий ёрдам ва ёнғин хавфсизлиги техникалари ўтишига ҳалақит қилувчи ноқонуний қурилишлар, рухсат этилмаган жойларни ўраб олиш каби масалалар бугун жуда долзарб.

Соҳадаги муаммоларнинг ечимига кўмаклашиш мақсадида бевосита жойларга чиқиб, аҳоли билан бевосита мулоқотлар натижаси ўлароқ   Саноат, қурилиш ва савдо масалалари кўмитаси томонидан «Кўп квартирали уйларда турар ва нотурар жойлардан, умумий мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва унинг нормалари қўмита аъзолари, O‘zLiDeP фракцияси депутатлари, соҳа мутахассислари, экспертлар иштирокида муҳокама этилди.

Қонун лойиҳасида уй-жой мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда. Шунингдек, кўпквартирали уйларда умумий мулкни техник ва санитар сақлаш, жорий ва мукаммал таъмирлаш, инженер-муҳандислик тизимлари сақланувчанлигини таъминлаш, санитар-эпидемиологик ва техник талабларга риоя этилиши, уй-жойга тегишли ҳовли атрофини ободонлаштириш каби масалалар акс эттирилмоқда.

Шу билан бирга, қўп квартирали уйда таъмирлаш, қайта режалаштириш ва қайта жиҳозлаш ишларини ўтказишда белгиланган талабларга риоя этилиши, қурилиш ишларини ўтказишда шовқин даражаси кўрсаткичларига риоя этилиши каби нормалар лойиҳада келтирилган.

Қонун лойиҳасида кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини бошқаришда фуқароларнинг, мулкдорларнинг ва умумий мулкни эксплуатация қилишни амалга оширувчи ва бошқарувчи ташкилотлар ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳам талаблар қўйилмоқда.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар томонидан қонун лойиҳасида ўз аксини топаётган нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-27 21:03:49

Долзарб масала кўтарилган. Бу борадаги қабул қилинган қонунлар такомиллаштиришга муҳтож эди. Қонун бевосита партиямиз электорати бўлган мулкдорларга тааллуқли бўлгани сабабли бу борада партиямиз электорати манфаатлари ҳам ҳисобга олиниши зарур деб ҳисоблаймиз.


Миришкор туман Тадбиркор БПТ раиси Бекмуродова Лобар2018-07-26 12:22:54

O‘zLiDeP депутатлари доимо ташабускор ва фидоий жонкуяр бўлганликлари учун халқимиз мехрини қозониб келмоқда депутатларга фақат омад тилайман


Ma'ruf2018-07-26 09:23:38

Menga ham shunday uy joy kerak men lekin hech qaysi davlat ishida ishlamayman shunday bo'lsa ham men uy joy olsam bo'ladimi yoki yoʻqmi


Алиса2018-07-25 20:01:13

Когда прекратиться бардак с ТЧСЖ? Их вообще кто то контролирует? Ни одна жалоба и не довольствие жильцов не получила ответа от ройоных хокимов, кроме отписок, что наша проблема будет решена. Кто дает права брать кредиты на многоквартирные дома, для проведия капитального или текущего ремонта? Куда делись деньги за прошлые годы если в домах не сделано ни чего. С кого спросить если директора меняются каждые два три года. Почему не жилые помещения под аренду платят меньше чем прописана в законе об аренде не жилых помещений. Взять к примеру поликлинику Умид ва Ишонч. Вопросов море только задать их не кому.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+