Мустақиллик шукроналик демак

30.08.2017, 19:27

Мустақиллик шукроналик демак

Шу кунларда мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги шодиёналарини олдидан байрамолди тадбирлар ўтказиляпти.

Уларда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатлами холидан хабар олиш, уларнинг ховли-жойларини ободонлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида O‘zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши томонидан “Мустақиллик-буюк ва бебаҳо неъмат” мавзуида қатор ҳайрия тадбирлари ўтказилди.

Унда махаллий Кенгаш депутатларидан иборат тарғибот гуруҳи тумандаги “Улуғбек”, “Пахтазор” , “Ёшлик” каби  махаллаларидаги партия аъзоларининг хонадонларига ташриф буюриб, байрам тилакларини йўллаш билан биргаликда истиқлолга шукроналик  тарғиботини ҳам қилишди.

—Касби шифокор бўлган махаллий кенгаш депутатлари ҳамда тиббиёт масканларидаги БПТ аъзолари билан тиббиёт ускунлари ва УЗИ аппаратларини олиб, махалладаги 11 нафар бемор ётган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказдик, - деди Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Рашид Худойбердиев. —Шунингдек, кўчабошилари билан маҳалладаги мухтож оилаларга байрам совғаларини улашдик. Бир ой муддат ичида ҳар бир хонадонда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, “Энг обод кўча” ва “Энг обод хонадон” каби номинациялар бўйича махалла фаоллари тақдирланди.

Мустақиллик айёмининг шукуҳи муштарак бўлган байрам ташрифлари Гулистон шаҳридаги БПТларда ҳам давом этди.

Бугунги кунда 80 нафар партия аъзолари ўзаро бирлашган “Гулистон экстракт-ёғ” АЖда фаолият юритаётган БПТда ўтказилган байрам тадбирида партия ғояларини тарғиб қилаётган фаоллари саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди. Бундай жараёнларда ишчи-ходимларнинг меҳнати ўз ўрнига эга эканлиги таъкидланди. Тадбир якунида БПТ раисига партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбирлари доирасидаги навбатдаги ташриф Ширин шаҳридаги Фарход МФЙга бўлди. Мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган иккинчи жахон уруш қатнашчиси Р.Г.Тукаев хонадонига борган партия фаоллари отани қўшалоқ байрам билан табриклаб, байрам совғаларини тақдим этишди.

Шунингдек, Фарход МФЙда фаолият олиб бораётган  тадбиркор аёл Хафиза Гайбуллаеванинг фаолияти билан ҳам танишилди. Ишбилармон опамизнинг маҳалла ободлиги йўлида қўшган муносиб ҳиссаси учун партия “Аёллар қаноти”нинг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Сирдарёда байрам тадбирлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

                                                        Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+