“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари аниқланди

25.07.2018, 19:28

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари аниқланди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Унда танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган тадбиркор ва ишбилармон  хотин-қизлар иштирок этди.

–Тиббиёт коллежини тамомлаган бўлсамда, лекин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланяпман, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси, “Дана Текстиль Пром” МЧЖ раҳбари Гулдана Ахмедова. – Очиғи, дастлаб фаолиятимни 2 нафар ишчи билан бошлаган эдим. Жорий йилда фаолиятимни янада кенгайтириб, 12 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминладим. Тадбиркор аёлларни рағбатлантиришга қаратилган бу каби танловлар кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшиб, бизни янги марралар сари руҳлантиради.  

Танловда шунингдек, “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли тадбиркор аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Ташаббускор аёл” ва “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган аёл” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Cара-Конликул тумани2018-07-26 09:52:35

«Ишбилармон аёл» кўрик танлови хотин-қизлар ўртасида фаол, интилувчан тадбиркорларнинг билим ва тажрибасининг ортишига кумак беради. Бир-бирлари билан тажриба олмашади. Ғолибларга танловнинг келгуси босқичида омад тилаб қоламиз. Тадибркор аёллар сафи купаяберсин.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-26 08:30:52

Танлов голибларини табриклаймиз, келгуси ишларида омадлар тилаймиз. Жамиятимизда фаол изланувчанг ва албатта тадбиркор аелларимиз сафи кенгайиб бориши бизнинг мактаничимиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+