Нурободда “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастури доирасида учрашув ташкил этилди

26.07.2018, 09:38

Нурободда “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастури доирасида учрашув ташкил этилди

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши Сазағон ва Сарой маҳаллаларида Президентимизнинг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбир ўтказди.

Тадбирда Фармон ижросини таъминлаш мақсадида туманда махсус штаб ташкил этилган бўлиб, штаб қошида ишчи гуруҳларга бўлинган ҳолда туманнинг барча ҳудудларидаги ёшларни ҳатлов асосида махсус анкета-сўровномаси ўтказилаётгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, хатлов якунлари бўйича бизнез ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ва кредит сўммасига эҳтиёж билдирган ёшларга Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этиладиган махсус жамғарма ҳисобидан кредит бериб, уларнинг бизнес ғояларини молиявий қўллаб-қувватлаш назарда тутилаётгани таъкидланди.  

–Мазкур Фармонда назарда тутилган замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришда асосий йўналишлари аниқ-тиниқ қилиб белгилаб берилган, – дейди халқ депутатлари Нуробод туман кенгаши депутати Асомиддин Зиятов. Ҳозирги вақтда туманимизда 40 мингга яқин, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар истиқомат қилишади.Ушбу Фармон миллионлаб республикамиз ёшлари қатори нурободликлар учун ҳам катта имкониятлар эшигини очади.

Тадбирда ташкилотчилар маҳалла фаоллари билан биргаликда аҳоли хонадонларида бўлиб, ёшлар билан суҳбатлар ўтказди, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ёшларга зарур маслаҳатлар берилди.

Сайфиддин Расулов,

 Халқ депутатлари

Нуробод туман кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

абдурахмон2018-08-08 18:50:55

партиядагилар вадасида турадими ўзи келажак депутатларига айди карта таёрлаймиз ва келажак депутати дейилган значоклар берамиз деганига мана ана вакт болди дарак йук партия томонидан ёшларга бўлган этборни хам шундан билсак болади курук гапдан нарига ўтилмаяпди


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-27 20:54:41

Партиямизнинг ҳамкор ташкилотлар билан бу каби тадбирларни ташкил этиши келгусида партия сафларида ёшлар сонинг ошишишига ва партиямиз нуфузининг аҳоли ўртасида кучайишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади, албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+