Гурланлик партиядошларимизнинг билим ва малакаси оширилди

26.07.2018, 09:52

Гурланлик партиядошларимизнинг билим ва малакаси оширилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази партия туман Кенгаши аппарат раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда БПТ раислари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этди.

Семинарда партия туман Кенгашлари аппарат раҳбарлари ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котибларининг вазифа ва ваколатлари, партия фаолиятига оид хужжатлар билан ишлаш, партия томонидан эълон қилинган лойиҳаларни амалга ошириш, партия тарғиботида ходимларнинг нотиқлик санъати ва нутқ маданиятини ўстиришга оид зарур билим ва кўникмалар берилди.

–Ўқув машғулоти давомида гуруҳларга бўлинган ҳолда муаммоли масалаларга ечим изладик, – дейди O‘zLiDeP Гурлан туман Кенгаши раиси Р.Досимов. –Қолаверса, жорий йилнинг 6 ой давомида эришган натижа ва мавжуд камчиликларни сарҳисоб қилиб, галдаги вазифаларни белгилаб олдик.

Семинар якунида туманда тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, партиянинг ижтимоий тармоқларида ташкил этилган гуруҳларда аҳолининг фаоллигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. 

 С.ОЧИЛОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши сиёсий таълим

маркази раҳбари в.б.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1459
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-26 11:42:18

Бу каби укув семинарларни купрок ташкиллаштиришимиз зарур. Хакикатдан хам укув давомида куп нарсани урганиш имконияти булади. Суров жавоблар булади, ва хар хил фикрлар уртага ташланади. партиядошларимиз сиёсий ва хукукий саводхонлигини оширишда асос булари сузсиз. Гурланлик партиядошларимизнинг келгуси ишларида омад тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+