Депутат ва БПТ ҳамкорлиги: байрам шукуҳи давом этмоқда

30.08.2017, 19:29

Депутат ва БПТ ҳамкорлиги: байрам шукуҳи давом этмоқда

Бухоро туманидаги “Марокко-Малерка” хусусий корхонаси ва “Бек Зарафшон” фермер хўжалигида фаолият олиб бораётган O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари халқ депутатлари Бухоро туман Кенгаши депутатлари ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар билан ҳамкорликда тумандаги Работиқалмоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан 200 кишига байрам тадбири ташкил этилди. Байрам дастурхони ёзилиб, миллий таомларимиз тортилди.

Тадбирда Мустақиллигимиз – фахримиз, ифтихоримиз, буюк келажак сари интилишимизнинг асоси эканлиги, уни асраб авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Туманнинг истеъдодли ёшлари байрам дастури билан иштирок этиб, йиғилганларга кўтарингки кайфият улашдилар. Тадбирда ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга байрам совғалари тақдим этилди.                  

                                               O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1560
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+