Савоб яхши, аммо бундан тадбиркор зиён кўрмаслиги керак

26.07.2018, 16:11

Савоб яхши, аммо бундан тадбиркор зиён кўрмаслиги керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор бир қатор долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилган эди. Кун тартибига киритилган масалалардан бири «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 511-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айниқса қуйи палатадаги барча сиёсий партия фракциялари ўртасида қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди.

Олий суд томонидан киритилган мазкур қонун лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг инженерлик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдалана олишини таъминлаш бўйича талабларини бажаришдан бўйин товлаганлик, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларга юқоридаги каби қулайликларни яратиш бўйича талабларни бажармаслик – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан (амалда ўн баравар) йигирма бараваригача (амалда ўн беш бараваригача) миқдорда, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан (амалда ўн беш баравар) қирқ бараваригача (ўттиз баравар) миқдорда жарима солишга сабаб бўлишини кўзда тутади.

Муҳокамалар чоғида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракатиЎзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари ногиронлиги бўлган шахслар давлатимиз, жамиятимизнинг доимий эътиборида бўлиб келаётганини таъкидлаш билан бирга, масаланинг бошқа жиҳатларига ҳам эътибор қаратдилар. Хусусан, мазкур лойиҳани қабул қилишдан аввал жамиятимизнинг бунга тайёрлиги ҳамда шарт-шароитларни ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқлигини қайд этдилар. Айни пайтда бу қонун лойиҳаси қабул қилинса, тадбиркорлар, айниқса, бугунги кунда кўпчиликни ташкил этадиган, кичик бизнес субъектлари ҳамда йирик бўлмаган ижтимоий инфратузилма объектлари эгалари учун қатор муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Ҳозирда айрим давлат идоралари ҳамда тадбиркорлик субъектлари кўп қаватли уйларда, баланд қаватларда жойлашган. Фракция аъзоларининг фикрича, дейлик, мослаштирилмаган, илгаридан лойиҳалаштириб бўлинган бундай бино ва иншоотларда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари учун ногиронлиги бўлган шахсларга тўсқинликсиз фойдаланишда барча имкониятни яратиб беришнинг имкони мавжуд эмаслигини ҳисобга олиш лозим. Фракция аъзолари қонун лойиҳасида мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчларидан ҳисобланган тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ҳам албатта инобатга олиниши лозимлигини билдирдилар. Шунингдек, қонуннинг амалдаги нормаларини қолдириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидладилар.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+