Ютуқлардан мақтанмаймиз, муаммоларни ҳал этамиз

30.08.2017, 19:31

Ютуқлардан мақтанмаймиз, муаммоларни ҳал этамиз

Бирор кишини йўқлаш, ҳолидан хабар олиш — бу аввало инсонга бўлган эътибор, ҳурмат. Давлат идоралари вакиллари, раҳбарлари одамлар билан учрашса, мулоқот қилса — бу фуқаро ҳуқуқи, эркинлиги, шаънини ҳимоя қилиш, муаммоларини ҳал этиш дегани. Зеро, мулоқотлардан мақсад ҳам ойлаб,  ҳатто йиллаб ўз ечимини тополмай ётган муаммоларга қисқа фурсатда ечим топишдан иборат.

Шу маънода, бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳудудий ташкилотлари ташаббуси билан энг чекка ҳудудларда, олис қишлоқлар аҳолиси билан учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси O‘zLiDeP Тахтакўпир овул фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Бир қарашда барчаси рисоладагидек кўринса-да, бу ҳудудда ҳам ўзига яраша муаммо ва камчиликлар йўқ эмас. Бу ҳол сайёр учрашувларда яққол намоён бўлди-қолди. Тўғрисиям шу-да: бундай мулоқотларда  ташвиш-у муаммолар муҳокама қилинади, ютуқлардан оғиз кўпиртириб мақтанилмайди.

Тахтакўпир ОФЙда яшовчи “Кемал тахта” МЧЖ раҳбари М.Толегенов корхона фаолиятини кенгайтириш учун тижорат банкларига 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилганига анча бўлди. Бироқ ҳозирга қадар унинг мурожаати ижобий ҳал этилгани йўқ. Унинг мурожаатига жавобан туман ҳокими ўринбосари яқин кунлар ичида янгилик бўлишини айтди.

Шунингдек, ҳудуддаги 9-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари З.Умарова мактаб билан мактабгача таълим муассасасининг газ таъминоти ускунасини (ГРП)ни алоҳида қилиш бўйича мурожаат қилган бўлса, 7-сонли мактаб директори Г.Алламбаева мактабнинг компьютерлари эскирганлигини ҳозирги ҳолатда таъмирталаб даражасида эканлиги ва янгиси билан таъминлашга ёрдам сўради.

– Бугунги очиқ мулоқот тумандаги мавжуд муаммоларни яна бир бор таҳлил қилиш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш имконини берди, – дейди O‘zLiDeP Тахтакўпир тумани Кенгаши аппарат раҳбари А.Оспанов. – Эътиборлиси, мулоқот давомида ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Учрашувларда асосан кредит олиш, қишлоқлардаги коммунал ва уй-жой масалалари, ички йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, бандлик масалалари юзасидан аҳолининг мурожаатлари ўрганилди ва ҳар бир масала юзасидан маҳаллий Кенгашдаги партия гуруҳи аъзолар бириктирилди. Кўтарилган масалаларнинг натижаси аҳолига ўз вақтидамаълум қилиниши билдирилди.

Фурқат Юсупов,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1253
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Тўлқин Турдиев2019-07-01 10:21:00

Аввало, барча ҳамкасбларимизни-матбуот котибларини Юртбошимизнинг эътирофи билан самимий қутлайман! Раҳбаримиз Элмурод Панжиев Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори максимал даражада имкониятлар яратиши билан бирга катта масъулият юклашини таъкидламоқда. Шу боис давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимлари ёлғонни рост, ростни ёлғон, деб кўрсатишга уринаётган, турли сохта маълумотларни тарқатиш билан шуғулланувчи "айрим қаламкашлардан" бир поғона устун бўлиши, бунинг учун ўз устида тиним билмай изланиши, айниқса, хорижий тиллар ва АКТ борасида етук малакага эга бўлиши лозимлигини уқтирмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+