O‘zLiDeP фаоли ҳар йили 20 дан ортиқ хотин-қизга тикувчилик сирларини бепул ўргатиб келяпти

27.07.2018, 17:26

O‘zLiDeP фаоли ҳар йили 20 дан ортиқ хотин-қизга тикувчилик сирларини бепул ўргатиб келяпти

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши томонидан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP – тадбиркор аёллар кўмакдоши” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида гаровсиз имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши тадбиркорларни рағбатлантириш билан бир қаторда олис ҳудудларда саноат ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кенг имконият яратаётгани алоҳида таъкидланди.

– Юртимизда тадбиркорлик қиламан, ўз бизнесимни бошлайман, деган киши учун барча шарт-шароитлар бор, – дейди хусусий корхона раҳбари Лобар Ҳайдарова. – Шу боис асосий эътиборни рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратяпмиз. Бунинг учун “Агробанк” туман филиалидан имтиёзли кредит олиб, JANOME  русумли газламага гул урадиган тикув машинасини харид қилдик. Даромадимиз яхши, йилига 15-20 млн соф фойда оляпмиз. Ҳар йили 20 дан ортиқ кам таъминланган, шароити оғир хотин-қизларга тикувчилик сирларини бепул ўргатяпмиз. 

Таъкидлаш керак, бугун партия “Аёллар қаноти” фаолиятидан хотин-қизлар ҳурсанд. Чунки партия фаоллари ташаббуси билан амалга ошираётган саъй-ҳаракатлар давомида кўплаб опа-сингилларимиз бандлиги таъминланиб, уларнинг кўпчилиги ўз бизнесини йўлга қўймоқда.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2248
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-07-28 11:03:47

Юртимизда тадбиркорлик қиламан, ўз бизнесимни бошлайман, деган Аёллар, Ёшлар учун барча шарт-шароитлар бор. Қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари яратаётган опа сингилларга ёшларга тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида гаровсиз имтиёзли кредит ажратилмақда. Лобар Ҳайдарова сингари опалар кўпайсин омад ёр бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+