O‘zLiDeP сайёр қабули: урганчлик М.Раззоқберганова доимий иш жойига эга бўлди

27.07.2018, 17:32

O‘zLiDeP сайёр қабули: урганчлик М.Раззоқберганова доимий иш жойига эга бўлди

O‘zLiDeP Урганч шаҳaр Кенгаши 7-сон “Шодлик” МФЙда сайёр қабул ташкил этди.        

Унда партия вилоят ва шаҳар Кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Урганч шаҳар электр тармоқлари корхонаси, бандликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими, тижорат банклари масъуллар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Қабул давомида аҳоли томонидан ишга жойлашиш, электр энергияси етказиб беришдаги узилишлар, ичимлик суви танқислиги, ер майдони ажратиш каби 10 дан ортиқ муаммолар келиб тушди.

– Кўпдан бери ишсиз эдим, – дейди “Шодлик” маҳалласида яшовчи Муқаддас Раззақберганова. – Олий маълумотли бўлмаганим сабабли иш тополмай юргандим. O‘zLiDeP депутати Дилором Атаева ташаббуси билан Урганч тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежининг хўжалик бўлимига ишга жойлашдим. Депутатларимиздан миннатдорман.  

Шу маҳаллада яшовчи Абдураҳмон Матрасуловнинг “Э.Раҳимов” кўчасидаги сув қувурлари носозлиги ҳашорот ва чивинларнинг кўпайишига олиб келаётганини юзасидан мурожаати ҳам партия депутатлик гуруҳи аъзоси Д.Атаева томонидан назоратга олинди.

Сайёр қабулда ўртага ташланган муаммолар Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилиб, тегишли ташкилотларга сўровлар юборилди.

Дониёр ЖУМАНИЯЗОВ,

O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-29 16:23:03

Ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида жойлардаги муаммоли масалалар ўз ечимини топмоқда.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-07-27 18:15:06

Саёр каъбуллар хакикатдан хам купрок утказилса хар бир муоаммали масалалар ечимини топишда асос булари сузсиз. Депутатларимиз партиямизнинг фаоллари сифатида фукоралардан келган мурожаатларни шу жойнинг узида урганиб масалани хал килишдаги ердамлари бу халкимизнинг уларга деган ишончини оширади.Партиядошларимизнинг келгуси ишларида омадлар тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+