Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласи янада соддалаштирилди

27.07.2018, 17:56

Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласи янада соддалаштирилди

Президентимизнинг “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ арзон уй жойга бўлган аҳоли талабларини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ўрганиб чиқиб, аниқ таклиф киритиш белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, қарорда шаҳарларда ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга ва турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда, арзон кўп квартирали уйларни ўртача 15 фоиз миқдоридаги дастлабки бадал билан сотиб олиш учун рухсат берилиши кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтган мазкур ҳаётий қарор қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини самарали амалга ошириш, аҳолининг шинам турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, фуқароларнинг фаровонлик даражасини янада ошириш ва турар жой шароитларини яхшилашга хизмат қилади. Бинобарин партиямиз дастурида қайд этилганидек, янги, барча қулайликларга, зарур инфратузилмаларга эга бўлган турар-жой массивларини, айниқса, қишлоқ жойларда барпо этиш, уй-жой бозорини кенгайтириш, аҳоли, шу жумладан, ёш оилалар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уй-жой олиш имкониятини таъминлаш учун ушбу соҳада рақобатни ошириш O‘zLiDePнинг ҳам устувор вазифаларидан биридир.

Шахноза Алимова,

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек

туман Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1804
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-07-28 08:06:14

Бу қарор хакикатдан хам қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини самарасини янада оширишда асос булади. Бу эса халкимизнинг арзон ва хар тамонлама кулай уй жойга бўлган эҳтиёжини қондириб, яшаш шароитларини яхшилашга хизмат қилади. Халкимизнинг хар бир карорга хурмат билан караб мазмун ва мохиятини теранг англаб етишини истаймиз.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-27 20:36:23

Бу жуда керакли қарор. Лекин қарор ижроси жойларда қандай бажарилади, бу жуда муҳим. Шунинг учун партиямиздан сайланган депутатлар ўз ҳудудларида, жойларда бу қарорнинг ижроси устидан ҳамкор ташкилотлар биргаликда фаол депутатлик назоратини ўрнатиши лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+