O‘zLiDeP фаоли кўмагида “Қуёш” маҳалла гузари янгидан қурилди (+ФОТО)

28.07.2018, 16:12

O‘zLiDeP фаоли  кўмагида “Қуёш” маҳалла гузари янгидан қурилди (+ФОТО)

Олмазор туманидаги “Қуёш” маҳалла фуқаролар йиғини биноси кўпдан бери таъмирталаб ҳолатда эди. Бу эса ҳудудда яшовчи фуқаролар учун бироз  ноқулайлик туғдирарди.

Шу боисдан Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Обод маҳалла” дастури доирасида мазкур ҳудудда ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Хусусан, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси, тадбиркор Маруфжон Мирзаҳмедов саъй-ҳаракати билан маҳалла гузари янгидан бунёд этилди.

– Мазкур маҳаллада 8 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, – дейди партия Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари Жасур Кадиров. – Айни чоғда маҳалла идораси биносида оталар чойхонаси, милиция таянч пункти, сартарошхона ва тикувчилик хоналари фаолият юритяпти. Маҳаллада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар ва хотин-қизлар учун маслаҳат маркази ҳам ташкил этилган.

Таъкидлаш керак, бугун аҳолининг таклиф-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, халқ ноиби М.Мирзаҳмедов ташаббуси билан замонавий типдаги мактабгача таълим муассасасини қуриш ишлари олиб борилаётир. Мақсад битта – аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказишдир.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1753
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек- O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-07-30 12:31:06

Юқоридагилар билан бир қаторда бугун аҳолининг таклиф-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, халқ ноиби М.Мирзаҳмедов ташаббуси билан замонавий типдаги мактабгача таълим муассасасини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Мақсад битта – аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказишдир. Бу борада Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи депутатларининг ўрни беқиёс. Бу каби ҳайирли ишларни ҳамжихатликда амалга оширишларида туман Партия Кенгаши аппарати ёрдамга тайёр ва қўллаб қувватлайди. Депутатларимизни ишларига муваффақият тилаймиз.


Мухиддин Расулов-партия аьзоси2018-07-28 19:27:35

Олмазор тумни депутатлари томонидан бир катор амалий ишлар амалга оширилиб келинмокда, Маьруфжон Мирзахмедовнинг мехнатлари албатда таксинга лойик. Эьтиборлиси туман кенгаши аппарат рахбари Ж.Кадиров киска вакт ичида депутатлар ва партия фаолларини бирлаштириб улар билан елкадош булиб иш олиб бормокдалар. Хар иккалаларни ишларига омад.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-28 16:28:04

Тадбиркор акамиз Маруфжон Мирзаҳмедовнинг саъй-ҳаракатини барчага намуна килса арзийди. халкимиз учун килган хайрли ишларингиз ойлангизга экки баровар булиб кайтади худо хохласа . Сизга омадлар ер булсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+