O‘zLiDeP ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош

30.08.2017, 19:34

O‘zLiDeP ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош

Бахтиёр Аҳмедов асакалик илғор тадбиркорлардан. Тажрибаси, ютуқлари билан нафақат туманда, вилоятда, республикада ҳам анчагина таниқли. У дастлаб тадбиркорликнинг томорқачиликни ривожлантириш йўналишини танлаганида, кўпчилик бу борада натижага эришиши мумкинлигига эътироз билдирганди, тўғри, бу шаҳдга шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди. Бироқ тадбирлининг йўли очиқлигини тадбиркор амалда исботлади.

Бугун Б. Аҳмедов раҳбарлик қилаётган “Green valley seeds” масъулияти чекланган жамияти уруғ етиштириш, томорқа хўжалигини ривожлантиришга хизмат қилувчи техник ускуналар, ҳосил унумдорлигини оширувчи турли кимёвий ўғитлар таъминоти билан шуғулланади. Айниқса, МЧЖ қошидаги бошланғич партия ташкилоти тадбиркорларга қанот. Айни пайтда амалга оширишга киришилган “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси мазкур корхонадаги таянч тузилманинг хайрли мақсадлари сари чинакам дебоча бўлди.

Бахтиёр Аҳмедов, “Green valley feeds” мчж раҳбари, БПТ раиси:

–Лойиҳа доирасида  Отиш маҳалласидаги 5 та хонадон бизнинг БПТга бириктирилди. Бугунги семинарни айнан мана шу хонадонларда томорқачиликни ривожлантириш бўйича назария ва амалиётни бир-бирига боғлаган ҳолда  ўтказишга ҳаракат қилдик. Келгусида ушбу лойиҳа асосида амалга оширадиган ишларимиз режасини тузганмиз. Яъни, бириктирилган хонадонлар сонини 10-15 тагача етказиши ниятимиз бор.

Усмон Раҳмонов, тадбиркор:

–3 сотихдан иборат томорқамда лимонария, чорвачилик ҳамда паррандачилик йўналишларида фаолиятни йўлга қўйишимда “Green valley feeds” масъулияти чекланган жамиятидаги бошланғич партия ташкилоти мутасаддилари яқиндан кўмаклашдилар. Очиғи, маълумоти ўрта-махсус бўлганлиги туфайлими, иш топишга қийналдим. O‘zLiDePнинг бу лойиҳаси мен каби тадбиркорликка қизиқувчи, бироқ бу борада назарий ва амалий ёрдамга муҳтож аҳоли вакиллари учун қулайлик туғдирди. БПТ мутасаддилари кўмаги билан томорқанинг ҳақиқий барака манбаи эканига иқрор бўлдим.

Маҳмуджон Жўраев, тадбиркор:

–Ушбу БПТ кўмаги билан 12 сотихли шахсий томорқамда 4 та иссиқхона ташкил қилдик. Унда бодрингнинг 3 та навини етиштиришни йўлга қўйдик. Ҳосил ёмон эмас. Айниқса, томорқадан олаётган даромадимиз туфайли дастурхонимизда барака бўляпти.

Ҳа, аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, кичик бизнес ва ишбилармонлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш сингари бугуннинг долзарб вазифаларини ўзида ифода этган мазкур лойиҳа бугун Андижон вилоятида ҳам янги-янги тадбиркорларни кашф этмоқда. Эътиборлиси, лойиҳа доирасида кам таъминланган оилаларда ишбилармонлик муҳитини яратиш ва шу орқали оиланинг ижтимоий-моддий шароитини яхшилаш масалалари ижобий ҳал қилиняпти.

Аброрбек ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP фаоли.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+