Самарқандда O‘zLiDeP ходимлари малакасини оширишга қаратилган семинар ташкил этилди

28.07.2018, 17:13

Самарқандда O‘zLiDeP ходимлари малакасини  оширишга қаратилган семинар ташкил этилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази партия Каттақўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда БПТ раисларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар  ташкил этди.

Семинарда Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан муаммоли масалаларни депутатлик гуруҳида кўриб чиқиш ва сессияга масалалар киритиш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Мазкур семинар фаолиятимизни янада жонлантиришда аҳамиятли бўлди, – дейди O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши раиси Рўзимурод Жўраев.  –  Чунки ўқув давомида партия фаолларининг ижтимоий-сиёсий билимлари билан бирга, ҳуқуқий, иқтисодий билимлари ҳам оширилди. Эътиборли томони, семинарда партия фаолиятига доир янги кўникмалар, давлат бошқарувида рўй бераётган ўзгаришлар, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар билан танишиш имконига ҳам эга бўлдик. Энди олган билимларимизни партия мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга сарфлаймиз.

Ўқув машғулотлари давомида шунингдек, “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида” ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида ҳам кенгроқ тушунчалар берилди. 

Насиба МЎМИНОВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллалатиф Раҳманов Наманган вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари2018-07-31 17:33:35

Ўқув-семинарларда дастурда белгиланган маърузалар бўйича кўпроқ груҳларда ишлангани ижобий самара беради деб ўйлайман.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-29 23:24:54

O'quv seminarlarning ko'proq tashkil etilishi partiya xodimlarining siyosiy va huquqiy bilimlarining yanada oshishiga sabab bo'ladi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+