O‘zLiDeP “STYLE.UZ”да БПТ тузди
29.07.2018, 13:59
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “STYLE.UZ” МЧЖда энг улуғ, энг азиз байрам мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим” мавзуида амалий учрашув ташкил этилди.
Партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда хусусий мулкка, тадбиркорликка, хусусан ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга бўлган эътибор ва шарт-шароитлар хусусида сўз борди.
–Корхонамиз 2017 йилда ташкил этилган, – дейди “STYLE.UZ” раҳбари Садриддин Қаршибоев. – Дастлаб 3 нафар ишчи-ходим билан иш бошлаган бўлсак, бугунга келиб ходимлар сони 22 нафарга етди. Мижозлар талабига қараб корхонамиз фаолиятини такомиллаштириб бораяпмиз. Келгусида маҳсулотларимизни нафақат ички бозорда, балки хорижга экспорт қилиш ниятимиз ҳам бор. Қолаверса, шу кунларда Самарқанд шаҳрида туризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа устида ишлаяпмиз. Мазкур ишларни ташкил этиш орқали яна 10 иш ўрни яратишни мақсад қилганмиз.
Тадбир давомида бу каби тадбирларни аҳоли ўртасида кўпроқ ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир сўнггида “STYLE.UZ”нинг 6 нафар ишчи-ходими партия аъзолигига қабул қилиниб, корхонада O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилди.
Қодир ШОЙИМОВ,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Билдирилган фикрлар
Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-30 09:56:17
Партиямиз сафи кундан-кунга ортиб бормоқда
Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-30 09:55:35
Партиямиз сафи кундан-еунга ортиб бормоқда
Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-29 23:22:07
Partiyamiz safi ko'payaversin. A'zolarimiz qancha kop bo'lsa biz siyosiy ko'ch sifatida kuchliroq namoyon bo'laveramiz.