Анор Носирова: меҳнат билан банд бўлган кишидан ёмонлик кўрмайсиз!

29.07.2018, 14:23

Анор Носирова: меҳнат билан банд бўлган кишидан ёмонлик кўрмайсиз!

Тайлоқлик Анор Носирова томорқасидан унумли фойдаланиб келаётган юртдошларимиздан бири. У оила аъзолари билан 18 сотих ерда деҳқончилик қилади. Томорқасида 50 тупдан ортиқ узум, қароли, олча, шотут, олма каби мевали дарахтлар бор. Боғ ораларига эса қулупнай, пиёз ва сабзавотлар экилган.

Онахон “Меҳнат инсонни улуғлайди” нақлига амал қилиб, Сариосиё маҳалласидаги фермер хўжаликларининг биридан 2 гектар ер майдонини ижарага олди. Унда токзор ташкил этиб, боғ атрофига олча, ёнғоқ, қароли каби дарахт кўчатларини экди. Токзор ораларига эса нўхат, пoмидор, лавлаги каби сабзавотларни етиштирмоқда.

 –Оилада 10 кишимиз, болаларим ёнимда кўмакдош,– дейди А.Носирова. – Деҳқончилик орқасидан рўзғоримиз обод. Инсондаги ҳамма салбий хусусиятлар бекорчиликдан келиб чиқади. Меҳнат билан банд бўлган кишидан ёмонлик кўрмайсиз. Бундан ташқари, меҳнат одамга ҳалол нон топиб ейишга ўргатади.   

Таъкидлаш керак, O’zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши томонидан “O’zLiDeP ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида ҳудудда Анор опа каби тадбиркорлар сони кун сайин кўпаймоқда.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1792
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ туман бўлими аппарат раҳбари 2018-07-30 14:34:55

Ўз томорқасидан унумли фойдаланиб даромад олаётган оилалар кўп сонли хонадонларга чин маънода ўрнак бўлса арзийдиган оилалардир .


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-30 08:47:11

Мехнат туби рохат дея бежиз айтилмаган. Озгина мехнат эвазига кузланган даромадга эга булиш мумкин. Бу учун албатта хар бир ишни бошлагандан сунг кийинчиликларига чидам билан бокиб собир такот билан харакат килинса албатт даромад манбайи мехнат эканлигиа куз етказасиз. Келгуси ишларингизда омадлар тийламиз


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-29 23:15:13

Xalqimiz bugun o'z tomorqasidan unumli foydalanish sirlarini yaxshi o'zlashtirdi desak aslo yanglishmaymiz. Tomorqa daromad manbai.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+