БПТ ташаббуси билан кўпқаватли турар-жойлар таъмирланди

29.08.2017, 19:38

БПТ ташаббуси билан кўпқаватли турар-жойлар таъмирланди

Айни пайтда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибида 611 та қуйи бўғин фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар ўз сафига 16516 нафар аъзони бирлаштирган. Уларнинг 62 фоизини бевосита ёшлар ташкил қилади. Вилоятимизда истиқомат қилаётган аҳоли, фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот, кичик бизнес субъектлари, тадбиркорлар, фермерлар, электорат аъзолари сонидан, маслакдошларимизнинг билими, тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, бошланғич партия ташкилотларимиз анчагина катта куч экани аён бўлади.

Ҳар бир партия аъзоси ўз зиммасига олган масъулиятни чуқур англаб етиши талаб қилинади. Ташаббускорлик, ғайрат-шижоат, ватан тақдирига дахлдорлик туйғулари ҳар бир маслакдошимизнинг кундалик ҳаракатлари дастурини белгилаб берса, партия ғоя ва мақсадларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш, электорат манфаатларини ҳимоялаш, аҳоли билан яқиндан мулоқот олиб бориш, уларнинг қувончи ташвишлари, муаммоларини яхши билиш, уларга партиявий воситалар билан ечим топишга интилсакгина, олдимизга қўйилган мақсадларга эришишимиз мумкин.

Вилоятдаги етакчи БПТлар фаолияти фикримизнинг яққол исботидир. Мисол учун, Ғаллаорол туманидаги “Маржонбулоқ олтин бойитиш кони”да ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти фаолиятини олиб кўрайлик. Тажрибали партиядошимиз Муҳаббат опа Саидахмедова етакчилик қилаётган ушбу қуйи бўғин 150 нафар маслакдошларимизни ўз сафига бирлаштирган. Талаб даражасида жиҳозланган бинога эга бўлган мазкур БПТ томонидан ўтказилаётган ҳар бир тадбирнинг, партиявий лойиҳаларнинг намунали даражада ўтказилаётганлиги ҳудуд аҳолиси ўртасида партиямизнинг обрў-эътибори ошишига сабаб бўлмоқда. Шу ўринда БПТ раисининг жонбозлигини, саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Эл-юрт ташвишини ўз ташвиши деб билган Муҳаббат опа ҳудуддаги ҳар қандай муаммони эътибордан четта қолдирмасликка интилади. БПТ фаоллари таклифи ҳамда Муҳаббат опанинг ташаббуси билан Маржонбулоқ шаҳрини ободонлаштириш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини янада яхшилаш мақсадида қилинган кўплаб мурожаатлар ўзининг ижобий ечимини топди. Жумладан, Ғаллаорол тумани ободонлаштириш бўлими томонидан Лалмикор шаҳарчасидан Маржонбулоқ шаҳрига бориладиган “Маржон суви” сиҳатгоҳи олдидан ўтувчи 0,53 км йўл асфальтланди.

Шунингдек, Ғаллаорол тумани почта алоқа тармоғига қарашли Маржонбулоқ алоқа бўлими 2015 йил ёпилган эди. 2017 йил 1 июлдан ўз иш фаолиятини бошлади. Маржонбулоқ шаҳридаги кўп қаватли 10 та уй, 5 та уйлар олдидаги болалар ўйингоҳлари таъмирланди. Атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов томонидан Маржонбулоқ олтин конининг очилиши маросимида қўйилган тамал тоши атрофида таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Қувонарлиси, бу хайрли ташаббусларни маҳаллий тадбиркор ва ишбилармонлар ҳам қўллаб-қувватламоқдалар. Улар томонидан мини футбол майдончаси қуриб битказилмоқда, тикув цехи кенгайтирилиб, кўп тармоқли корхонага айлантирилмоқда. Бу эса яна қўшимча 15 та янги иш ўрни яратилишига сабаб бўлди.

Жанубий кон бошқармаси Маржонбулоқ олтин конида ёрдамга муҳтож аҳолининг кам таъминланган қатлами ҳақ-хуқуқлари ҳимояланиб, ижтимоий-иқтисодий ахволини яхшилаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Булар шунчаки оддий рақамлар эмас. Чекка ҳудудда жойлашган БПТ фаоллари, унинг жонкуяр етакчиси Муҳаббат опа Саидахмедова саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилган ижобий ишларнинг замирида инсонлар манфаати ётибди. Айни пайтда ҳудуддаги ечимини кутаётган долзарб масалалар, жумладан Маржонбулоқ шаҳарчасидаги кўп қаватли яна бир уй таъмири, тиббий ҳизмат кўрсатиш соҳаси ҳам БПТфаоллари назоратига олинган.

Холбек Асатов,

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+