O‘zLiDeP кўмагида зарбдорлик Ш. Шоюсупов ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

30.07.2018, 18:18

O‘zLiDeP кўмагида зарбдорлик Ш. Шоюсупов ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

Зарбдор тумани Шодлик МФЙ азалдан ишбилармон ва тадбиркорлари билан ном қозонган. Бировдан ёрдам кутмай, рўзғорининг кам-кўстини тўлдираётган бундай ҳамюртларимиз кўпчиликка ўрнак.

Шу ҳудудда яшовчи Шухрат Шоюсупов ана шундай омилкорлардан бири. Айни чоғда тадбиркор ўз томорқасида ташкил этган иссиқхонадан  мўмайгина даромад олиб келяпти.  

–O‘zLiDeP кўмагида 2 сотихлик ер майдонида иссиқхона ташкил этган эдик, – дейди Ш.Шоюсупов. – Айни чоғда помидор, бодринг, сабзавот ва кўкат етиштиряпмиз. Ҳозирча натижа ёмон эмас, яхши даромад оляпмиз. Энг муҳими, болаларимиз ҳалол меҳнат билан яшашни, ўз кучи билан даромад топишни ўрганяпти. Тўғрисини айтсам, деҳқончилик қилиб кам бўлмадик, фарзандларим ишли бўлди, уйимизни замонавий кўринишда қайта таъмирладик. 

– Очиғи илгари маҳалламиз аҳлининг кўпчилиги томорқадан самарали фойдаланишни билмас эди, – дейди “Шодлик” МФЙ оқсоқоли Рахмон Элибоев. – O‘zLiDeP фаолларига раҳмат, уларнинг ташаббуси билан маҳалламизда тадбиркорлар сони кўпаймоқда. Чунки партия ходимлари жойларда хонадонма-хонадон юриб, аҳолига томорқага экин экиш бўйича зарур кўрсатмалар бермоқда.   

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши томонидан “O‘zLiDeP ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида ҳудудда Шухрат ака каби тадбиркорлар сони кун сайин кўпаймоқда.

                                                                           Жаҳонгир БОСИМОВ,  

O‘zLiDeP Зарбдор туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP Миришкор туман Кенгаши Чаманзор мх БПТ фаоли Каримова Муяссар2018-07-31 10:05:06

“O‘zLiDeP ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида кўплаб хонадонларда иссиқхоналар барпо этилаётганлиги айни ёшларнинг бандликка кўмаклашиш ва иш билан таминлашнинг энг самарали усули деп биламан.


У.Боймуродов O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-07-31 09:33:26

O‘zLiDeP кўмагида ташкил этилаётган иссиқхоналарда помидор, бодринг, сабзавот ва кўкат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирилмоқда. Бу эса оила бюджетига яхшигина даромаддир. Болаларни ҳам ёшлигидан меҳнатга ўргатиш яхши яшашини таъминлашга асос булади.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-31 08:26:01

Маколада айтилганидек тадбиркорликни йулга куйган акамиз Ш.Шоюсуповнинг ишларини албатта куллаб кувватлаймиз. Болаларни хам ешлигидан мехнатга ургатиш бу уз узидан яхши яшашини таъминлашга асос булади. Мехнатдан кошмаган инсон жамиятда уз урнини топиб бахтли саодатли турмуш кеширади. Ишларингизга омад тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+