Таянч нуқталар фаол ва ташаббускор бўлса аҳолининг партияга бўлган ишончи янада ортади

29.08.2017, 19:41

Таянч нуқталар фаол ва ташаббускор бўлса аҳолининг партияга бўлган ишончи янада ортади

O'zLiDePнинг сайловолди дастури ва 2017 йилга мўлжалланган мақсадли, комплекс ҳаракат дастури ижросини таъминлаш, электорат манфааатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларга ижобий ечим топиш, аҳоли орасида партия мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилишда партиянинг энг қуйи бўғини бўлган БПТнинг ўрни ва роли катта.Зотан, партиянинг аҳоли ўртасида доимий ишлайдиган, унинг муаммоларни ўрганиб, таклифларини юқори партия ташкилотларига етказадиган асосий бўғини таянч нуқталар ҳисобланади. 

Шу нуқтаи назардан бугун O'zLiDePнинг Сўх туманида фаолият юритаётган қуйи бўғин фаоллари ҳам ана шу вазифаларни ўзларига билдирилган юксак ишонч ва эътибор сифатида қабул қилиб, зиммасидаги масъулиятни бажариш учун янада қатъият ва шижоат билан ишламоқда. Чунки партия Уставида бошланғич ташкилот партиянинг асосий бўғини, аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан бевосита алоқада иш юритиш ва уларга таъсир кўрсатиш имконига эга бўлган партиянинг қуйи тузилмасидир, деб белгилаб қўйилган. Бундан хулоса шуки, агарда қуйи бўғин мустаҳкам бўлмаса партиянинг иши яхши бўлмайди.

Фақат бу тузилма чинакамига мустаҳкам бўлгандагина у ўз иш шакли ва услубларини тез ўзгартириш қобилиятига эга бўлиши ва аҳолининг долзарб, кундалик муаммоларини ҳал этишда амалий тадбирларни бажариш билан шуғулланиши мумкин. Демак,  айни  чоғдаги асосий вазифамиз БПТ  фаолиятини янада жонлантириш, уларга сиёсий жиҳатдан етук раҳбарларни сайлаш, таянч нуқталар аъзоларининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.    

Тан олиш керак, бугун таянч нуқталаримиз зиммасига юкланган тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш, партия фаолияти ҳақида ахборотни жамоатчиликка етказиш ишларини ташкиллаштириш, турли ижтимоий гуруҳ вакиллари билан алоқа ўрнатиш, улар билан доимий учрашувлар уюштириб, юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва партия воситалари билан уларни ҳал этишга кўмаклаш вазифаларини бажаришда турли муаммоларга дуч келмоқда. Нега деганда, айрим  БПТнинг маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилганлиги ва партия аъзоларининг кўпчилиги турли ташкилотларда ишлагани боис, партия аъзоларининг  ўзаро бирлаштириб  иш ташкил қилишига ҳалақит бермоқда. 

Ҳаммамизга яхши аёнки, давлат муассасаларида ташкил этилган БПТ ташкилот ёки муассасанинг муқимлиги ва ишчи-ходимларининг уюшганлиги билан ажралиб туради. Шу боисдан уларда партиявий ишларни ташкил этиш осонроқ кечади ва  бошқа сиёсий партиялар ҳам айнан шу муассасаларда ўзларини бошланғич ташкилотларини йўлга қўйишга интиладилар.

Хуллас, O'zLiDeP Сўх тумани Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотлари ўз зиммасидаги вазифаларни, масъулиятни талаб даражасида уддалаб, янги марралар сари шахдам одимламоқда. Биз ҳам уларнинг келгусида БПТлар фаолиятини янада такомиллаштириш, партия аъзолари ташаббусларини изчил қўллаб-қувватлаш, уларнинг депутатлик гуруҳлари ва электорат билан хамкорлигини янги сифат босқичига кўтаришига алббатта, ишонамиз.

Ҳумоюн МУСАЖОНОВ,

O’zLiDeP Сўх тумани Кенгаши

БПТ билан  ишлаш бўйича бош консултант

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+