Ҳаракатлар стратегияси – барқарор ривожланиш кафолати

31.07.2018, 10:20

Ҳаракатлар стратегияси – барқарор ривожланиш кафолати

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сиёсий таълим маркази томонидан ушбу мавзуда ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирдан мақсад 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгилаб қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида жойларда олиб борилаётган ишларни муҳокама қилишдир.

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясида ва Давлат дастурида халқимизнинг порлоқ келажаги ҳамда истиқболини белгилаб берган устувор йўналишлар қамраб олинган. Айниқса, аёллар, ёшлар бандлигини таъминлаш, шу мақсадда тадбиркорлик, оилавий бизнес ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ҳамда спортни оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи давомида белгилаб берган вазифалардан келиб чиқиб, партия ва унинг депутатлик гуруҳлари олдида турган долзарб вазифлар белгилаб олинди.

Насиба ТУРЕМУРАТОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Zulfiddin2020-05-23 15:42:02

Man 2002 yil oktabr oyida tug'ilganman man parrandachilik yo'nalishi bo'yicha tadbirkorlik qilmoqchiman manga 25 million kridit zarur lekin garovga qo'yadigan mulkim yo'q iloji bulsa yordam berishingizni surayman


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-07-31 10:47:12

Хакикатдан хам Ҳаракатлар стратегиясида ва Давлат дастурида халқимизнинг порлоқ келажаги ҳамда истиқболини белгилаб берадиган энг устувор йўналишлар олга сурилган. Албатта бу дастур вазифаларининг жойларда тугри ва аник бажарилишини таъминлаш борасидаги ишларда барчамиз масъулмиз. Укув семинарларнинг асосий максади хам конуний хужатларни таргиб килиш уларнинг мазмуни ва ахамиятини кенг оммага тушинтиришдан иборат ва албатта жойлардаги депутатларимизнинг депутатлик назоратини кучайттириш уларнинг халкнинг ичида булишини таъминлаш.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+