Бағдодда O`zLiDeP томонидан “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тарғиботи олиб борилди

31.07.2018, 10:24

Бағдодда O`zLiDeP томонидан “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тарғиботи олиб борилди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши, Бағдод туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Юксак маънавиятли ёшлар – юрт келажаги” мавзуида ёшлар анжумани ташкил этди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши фаоллари, Бағдод туман ҳокимлиги ва  Ўзбекистон ёшлар ититифоқи вилоят Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари, тадбиркорлик қилиш истаги бўлган ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мақсад Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ҳамда шу йилнинг 4 июль куни мамлакатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифаларни таҳлил қилиш.

–Дастурда белгиланган вазифалар барча ташкилотлар қатори O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” зиммасига ҳам катта масъулият юклайди, – дейди партия вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлим мудири Юсуфжон Юсупов.Шу боис, ҳозирда Дастурда назарда тутилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга жиддий киришганмиз. Бунда энг аввало, уюшмаган ёшларни аниқлаш, уларни қизиқишларини ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Тадбирда ёш тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммоларни ҳал этишда “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1752
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-31 15:55:50

Хурматли Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамиятимиздаги ешларга яна бир имконият яратилганига гувох буляпмиз. Бу фармон барча жойлардаги ешларимиз тамонидан кизгин куллаб кувватланмокда . Фармонда курсатилган имтиезлар албатта ишсиз ешларимиз учун тадбиркорликни куркмосдан бошлашига имкон яратти. Биз партия тамонидан хар бир каъбул килинган карорлар ва фармонлар мазмун мохиятини кенг оммага тушинтириш ишларини мунтазаам олиб борамиз


С.Саркисова –Когон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-07-31 11:43:44

Ташаббускор ёшларимиз сафини кенгайтириш, уларни ягона мақсад атрофида бирлаштириш, партиямиз сафларида ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Ёш либераллар” клуби фаолиятини ҳозиргиданда кучайтирамиз. Таъкидлаш жоиз, клуб қошида “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш”, “Келажак депутатлари” гуруҳлари ҳам иш олиб бормоқда. Айни пайтда мазкур гуруҳлар орқали фаол ва уюшмаган ёшларга яқиндан кўмак берилмоқда. Президентимиз фармони билан тасдиқланган дастурда бу борада олдимизга янги-янги вазифалар қўйилди. Уларни амалга ошириш фаолиятимиз дастуриламалига айланмоғи лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+