O‘zLiDeP сайёр қабули: “Орият” МФЙда янги мактаб қурилади

31.07.2018, 18:08

O‘zLiDeP сайёр қабули: “Орият” МФЙда янги мактаб қурилади

O‘zLiDeP Музработ туман Кенгаши “Орият” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этди.

Унда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тегишли идора ва ташкилот ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қабул давомида маҳалла аҳли номидан сўз олган Раҳмонқул  Жўрақулов ҳудуддаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси эскирганлигини айтиб, мутасаддилардан янги мактаб биносини қуришда амалий ёрдам сўради.

Унинг мурожаати халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, вилоят молия бошқармасига депутатлик сўрови юбориш орқали ҳал этиладиган бўлди.

–Маҳалламизда жойлашган ушбу мактаб биносининг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганига кўп бўлди. Бу эса мазкур таълим муассасасида таълим олаётган ўқувчилар учун бироз ноқулайлик туғдирарди, – дейди  Р.Жўрақулов. – Шу боис, ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда шу масалада мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилдик. Ташкилотчиларга раҳмат, уларнинг ташаббуси билан кўпдан буён бизни ташвишга солаётган муаммо ҳал бўлди. Энди фарзандларимиз замонавий кўринишда қад ростлаган таълим муассасасида сабоқ олади.

Сайёр қабул давомида шунингдек, оилавий тадбиркорликни бошламоқчи бўлган бир гуруҳ фуқароларга тижорат банклари мутасаддилари томонидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб, тегишли ҳужжатларни банкка тақдим этишлари юзасидан тавсиялар  берилди.

Қабул сўнггида кўтарилган ушбу муаммоларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш юзасидан партия депутатлик гуруҳларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Зулфия КАРИМОВА,

O‘zLiDeP Музработ туман

 Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-02 09:47:40

Ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида жойлардаги муаммоли масалалар ўз ечимини топмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+