“Мухлис текстил”нинг 15 ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

31.07.2018, 18:33

 “Мухлис текстил”нинг 15 ходими  O‘zLiDePга аъзо бўлди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори”  мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Тадбирда партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши ва Хонобод шаҳар маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари, шаҳар кўптармоқли поликлиникаси шифокорлари, “Мухлис текстил” ишлаб чиқариш корхонаси ишчи-ходимлари ва БПТ раислари иштирок этди.

Дастлаб иштирокчилар Хонобод шаҳридаги “Мухлис текстил” ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни, корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

– Корхонамиз 2015 йилда ташкил этилган, – дейди Санобархон Раҳимова. – Дастлаб фаолиятимизни 12 нафар ишчи-ходим билан бошлаган эдик.  Айни чоғда корхонамизда 60 нафардан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратмоқчимиз. Бунда албатта, O‘zLiDeP кўмагига таянамиз.

Тадбир сўнггида партияга қизиқиш билдирган ушбу корхонанинг 15 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди.

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши2018-08-01 09:40:57

Хонабод шахар "Мухлис текестел" ишлаб чиқариш корхонасини фаолияти кенгайишига партия фаоллари номидан омад ва куч қувват тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+