Бухорода O‘zLiDeP ходимларининг билим ва малакаси оширилди

31.07.2018, 18:35

Бухорода O‘zLiDeP ходимларининг билим ва малакаси оширилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази партия туман Кенгаши аппарат раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда БПТ раисларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этди.

Семинарда иштирокчиларга “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда партия тизимида аёллар ва ёшлар билан ишлаш, депутатлар ташаббускорлигини ошириш, бошланғич ташкилотлар ишини кучайтиришга қаратилган иш ва режаларни белгилаш каби масалалар юзасидан аниқ таклифларни ўртага ташлаб, ўзаро фикр алмашдилар.

– Сиёсий партия ходими энг аввало, ўз ташкилотининг Устави, Ҳаракат дастури, мақсад ва вазифаларини теран англаши керак, – дейди O‘zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раиси У.Шомуродов. – Шундагина у электоратимиз вакилларини ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этади, одамларни рози қилади. Шу боис, семинар давомида ўзимизни қизиқтирган саволларга малакали мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишга ҳаракат қилдик. Энг муҳими, нафақат сиёсий билимларга, балки ҳуқуқий ва иқтисодий билимларга ҳам эга бўлдик.

Семинарда шунингдек, иштирокчилар партия фаолиятига оид ҳужжатлар билан ишлаш, партия томонидан эълон қилинган лойиҳаларни амалга ошириш, партия ходимларининг нотиқлик санъати ва нутқ маданиятини ўстиришга оид зарур билим ва кўникмаларга ҳам эга бўлишди.

Шамшод ЖАФАРОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ж.Мавлонов O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши ДГ ижрочи котиби2018-08-02 16:36:23

Бу каби ўқув-семинарларни ўтказиш давр талаби. Сиёсий фаоллик талаб этилаётган замонда ўқувлар ташкил этиб, ўзъаро фикр алмашинишимиз зарур.Шундай ўқувлар ҳамкасбларимизнинг билим ва кўникмаларини ошишига, функцианал вазифалари янада такомиллашувига самарали ҳизмат қилмоқда


Усмонов Сардор2018-08-02 09:59:52

Partiya tomonidan tashkil etilgan ushbu o`quv-seminarlar partiya xodimlarini tajribasini mustahkamlashi shubhasiz


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-08-01 17:29:48

Вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан ташкил этилаётган партия ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарларининг кейинги босқичида Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда БПТ раисларини ўқитаяпмиз. Ўқувлардан ўзлари учун керакли билимларни олаётган фаолларимиз бундай ўқувлар уларнинг фаолияти учун зарур эканлигини таъкидламоқдалар. Бугунги ўқувлар бўлажак сайловлар йилида ўз самарасини албатта беради.


Ю.Салимов O’zLiDeP Косон туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-08-01 10:54:20

Партия томонидан халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда БПТ раисларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар партия ходимларини тажрибасини оширига хизмат килади ташкил этди. Семинарда иштирокчиларга “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ тушунчалар берилди.


Шовот туман Кенгаши 2018-08-01 09:41:12

Семинар давомида ўргатилган билимлар партия ходимининг фаолияти учун жуда зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+