“Мурувват уйи”га ташриф

13.11.2017, 21:22

“Мурувват уйи”га ташриф

Мамлакатимизда олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар замирида инсон манфаатлари мужассам. Хусусан, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган тиббий-ижтимоий ислоҳотлар жараёнида имконияти чекланганларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва манфаатларини муҳофаза қилиш, реабилитация хизматини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” уйида ўтказган тадбир ҳам уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.

– Бизга кўрсатилган ғамхўрликдан бошимиз осмонга етди, – дейди 14 ёшли Баҳром Нуритдинов. – Биз ҳам тенгдошларимиз каби давлатимиз ҳимоясида ва эътиборида эканини яна бир карра ҳис этдик.

Вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда “Мурувват уйи”нинг 280 нафар тарбияланувчисига O’zLiDeP ва ҳомий ташкилотларнинг эсадалик совғалари топширилди.

Умидахон ИСАЕВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    107
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш