Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи

29.08.2017, 19:45

Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи

Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳудудий ташкилотлари томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами муносабати билан жойларда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маърифий учрашувлар, мулоқот ва суҳбатлар, маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Фарғона шаҳрида Иссиқлиқ электр маркази қошида фаолият кўрсатаётган O'zLiDeP бошланғич ташкилотида “Мустақилликнинг одамлар онги ва тафаккури, сиёсий ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишдаги аҳамияти” мавзуида бўлиб ўтган адабий-бадиий кеча ҳам ушбу айёмга бағишланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз, шубҳасиз, тинч-тотув ҳаётимиз, кун сайин фаровонлашиб бораётган турмушимиз, миллий анъана ҳамда қадриятларимизнинг қайта тикланганидир. Зеро, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли иқтисодиётимиз юксалиб, юртимизнинг ҳар гўшаси тобора чирой очмоқда.

– Айни чоғда юртимиз бўйлаб истиқлол шукуҳи кезиб юрибди. Биз учун энг улуғ, энг азиз айём орзуларимизга қанот бахш этган, келажакка ишончимизни мустаҳкамлаган кун сифатида қадрлидир, – дейди O'zLiDeP фаоли Фозилжон Обидов. – Мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, элу юртга содиқ, бугунги ва эртанги куннинг ҳал қилувчи кучига айланиб бораётган янги авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу боис бугун ўзбек ёшлари барча соҳада ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиб, кимларнинг авлоди ва нималарга қодир эканини исботлаётир.

Тадбир сўнггида мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда демократлаштириш жараёнларининг натижаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда Ўзбекис­тон Либерал-демократик партияси ташкилотлари ва партия гуруҳлари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1475
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+