Беҳуда текширишларга батамом чек қўйилди

31.07.2018, 18:50

Беҳуда текширишларга батамом чек қўйилди

Мамлакатимиз раҳбари 2018 йил 27 июль куни бизнесни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада кучайтириш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Хўш, ушбу фармонда қандай муҳим масалалар қамраб олинди ва улар нималарга хизмат қилади?

Биринчидан, Фармон билан асосий электоратимиз ҳисобланган тадбиркорлар фаолиятидаги беҳуда текширишларга батамом чек қўйилмоқда. Яъни мазкур фармон назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ишончли ҳамкорликни ўрнатиш, амалдаги текширувлар тизимини, давлат назоратининг бошқа турларини, шунингдек, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тартибини тадбиркорлар манфаатларини инобатга олган ҳолда янада соддалаштиришга хизмат қилади.

Иккинчидан, қуйидагиларнинг Фармон кучга кирган вақтда мавжуд бўлган қатъий белгиланган солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари (суд чиқимлари бундан мустасно) бўйича ҳисобланган қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди:

2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар;

2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорлар;

давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар.

Фақат бундай имконият уларга 2019 йил 1 январга қадар тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтгандагина берилади. Бу маълум сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорларни қайта жонланишига, бошқача айтганда уларни бизнесини қайта йўлга қўйиши учун ўзига хос рағбат, имконият десак хато бўлмайди. Фақат бундан унумли фойдаланиш керак холос.

Учинчидан, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилингани ушбу ислоҳотнинг узвий давоми бўлди. Бу тадбиркорларнинг ўз бизнесини  янада ривожлантиришга ундайди, давлат органларини эса самарасиз ва ортиқча назорат функциялардан воз кечишга олиб келади.

Тўртинчидан, фармон билан тадбиркорларни текшириш ташаббуси билан чиқиш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга ошириш, барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши, аксинча рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний деб ҳисобланиши қатъий белгилаб қўйилди. Бизнингча бу тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг ташкилий жиҳатлари ва тартиб-таомилларини комплекс тартибга солиш ҳамда уларнинг мониторингини олиб боришнинг ягона яхлит тизимини ишлаб чиқишга, қолаверса, назорат қилувчи органлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва ўтказиладиган текширувларнинг асослилигини холис баҳолаш имконини беради.  

Бешинчидан, фармонга биноан 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни банк корпоратив карталари орқали сотиб олиш ҳуқуқи берилди. Очиғини айтиш керак бу тадбиркорларни узоқ йиллардан бери ўйлантириб келаётган масалага узил-кесил ойдинлик киритди.

Олтинчидан, фармонда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ушбу Фармон қоидаларини инобатга олган ҳолда “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини киритиш вазифаси юкланди.

Табиийки мазкур муҳим вазифа ижросини таъминлашда O‘zLiDeP четда туриши мумкин эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда биз Фармон мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тадбирларда юқоридаги қонун лойиҳаси юзасидан тадбиркорлар, маҳаллий кенгашдаги депутатларимиз ҳамда аҳолининг таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратамиз. Олинган таклифларни умумлаштириб, уларни тегишли тартибда парламент қуйи палатасидаги O‘zLiDeP фракциясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этамиз. Мақсад қонунни пишиқ ва пухта тайёрлашга ҳисса қўшиши орқали уни ҳаётийлигини таъминлашдан иборат.

O`zLiDeP дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, ушбу фармон биз учун жудаям муҳим аҳамиятга эга. Негаки, фармонда назарда тутилган вазифалар мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга, хорижлик инвесторларнинг юртимизга янада кўпроқ сармоя киритишига, юртимизнинг инвестициявий жозибадорлигини тобора оширишга жуда катта ҳисса қўшади.

Акром АЛИМОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

 қўмитаси аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    3092
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти Учқудуқ тумани2018-08-01 16:58:47

Президент фармони билан тадбиркорларнинг фаолиятидаги қўшимча текширишларга чек қўйиш билан бирга тадбиркорларга берилаётган имкониятлар кулами кенгайганлигини бемалол айта оламиз. Фақат тадбиркорларимиз бу имкониятлардан оқилона фойдаланса бўлгани.


Кадиров Жасурбек-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-01 11:43:53

Мамлакатимиз раҳбари 2018 йил 27 июль куни бизнесни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада кучайтириш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Мазкур фармонда назарда тутилган вазифалар мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади.


Кадиров Жасурбек-OzLiDeP Олмазор туман Кенгаи аппарат раҳбари2018-08-01 11:42:37

Мамлакатимиз раҳбари 2018 йил 27 июль куни бизнесни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада кучайтириш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Мазкур фармонда назарда тутилган вазифалар мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади.


Б.Отешова-Канликул тумани2018-08-01 11:11:47

Фармон билан текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши, аксинча рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний деб ҳисобланиши қатъий белгилаб қўйилганлиги тадбиркорларнинг давлатимизга, қонунларга бўлган ишончини орттиради


Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-01 10:21:48

Мамлакатимиз раҳбари 2018 йил 27 июль куни бизнесни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада кучайтириш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу эса тадбиркорлик йуналишидаги тусикларни янада бартараф килишда кул келади. Бу фармон барча тадбиркорлар тамонидан куллаб кувватланмокда.


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора 2018-08-01 09:48:43

Презинтемиз томонидан 2018 йил 27 июль куни “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг имзоланиши мамлакатимиздаги барча тадбиркорлар учун тадбиркорлик қилишларига катта йўл очиб беради.Шу жумладан,маълум сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорларни қайта жонланишини таъминлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+