Жорий йилда Жиззахда 10 та янги йўловчи ташиш йўналиши ташкил этилади

01.08.2018, 19:00

Жорий йилда Жиззахда 10 та янги йўловчи ташиш йўналиши ташкил этилади

Бу ҳақда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Автомобил ва дарё транспорти агентлиги Жиззах вилоят бошқарма бошлиғи И.Боқиевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, вилоят – шаҳарлараро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг жорий йил 18 апрелдаги ва 12 июндаги қарорига асосан жами 6 та янги автобус йўналишлари очилиб, ушбу йўналишларда 13 дона автобус қатнови йўлга қўйилган.

–Шунингдек, яна қўшимча 30 дона автобус харид қилиш учун “Ипотекабанк” вилоят филиали томонидан Самарқанд автомабил заводи хисоб рақамига 8010,0 млн.сўм маблағ ўтказиб берилди, – дейди И.Боқиев. – Бундан ташқари, жорий йилда вилоятда йўловчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 10 та янги йўловчи ташиш йўналишларини ташкил этиш, 1 та янги автошоҳбекат қуриш ва 23 дона автобусларни харид қилиш кўзда тутилган.

Йиғилишда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

 Олим НОРЖИГИТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+