Аҳволинг қалай кичик саноат зонасидаги тадбиркор? (ВИДЕО)

01.08.2018, 19:52

Аҳволинг қалай кичик саноат зонасидаги тадбиркор? (ВИДЕО)

Маълумки, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партиялар, хусусан, O‘zLiDeP олдига ҳам бир қатор муҳим вазифалар қўйилган эди. Жумладан, мамлакатимизда шаклланиб бораётган эркин иқтисодий зоналар ҳамда кичик саноат зоналарини ташкил этиш билан боғлиқ ишларни изчил ва самарали амалга ошириш, уларнинг натижадорлигини таъминлашда ижро ҳокимияти билан бир қаторда партиямиздан ҳам алоҳида фаоллик, ташаббускорлик талаб этилиши ана шу устувор ва долзарб вазифлардан биридир.

Шундан келиб чиққан ҳолда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий тузилмалари томонидан алоҳида режа ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада тегишли ишлар тизимли равишда амалга ошириб келинаяпти.

Хусусан, ўтган бир йил давомида Сирдарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида ташкил этилган кичик саноат зоналари ўрганилди ва аниқланган камчиликлар юзасидан партия депутатлик гуруҳлари орқали тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди ва уларни ҳал этиш масалалри кўриб чиқилмоқда.

Ана шундай ўрганишларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳридаги «Олмазор кичик саноат зонаси» АЖда бўлиб ўтди.

Унда «Оникс» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш ва ер майдонлари негизида ташкил этилган мазкур ҳудудда бугунги кунда тадбиркорларни ўйлантириб келаётган бир нечта катта муаммолар борлиги қайд этилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент ш.ЁШЛИК т.ш. Кенгаши фаоли М .Эркинов2018-08-02 21:56:59

Бу муаммога купчилик бефарк булмаганини куриб кувондим.Демак биз купчиликмиз бу эса катта куч .Юртбошимизга биз уз бирдамлигимиз билан елкадош булиб хизмат киламиз.Ва хар кандай тусикларни биргаликда енгиб утамиз.Олмазор Кенгаши Депутатларига уз миннатдорчилигимни билдираман.Ва улар билан фахрланаман.


Алишер Салиевич, тадбиркор2018-08-02 19:45:24

Олмазор туман кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбир нафакат Олмазор кичик саноат зонасидаги тадбиркорларни, балки Республикамиздаги барча саноат зонасида фаолият юритиб келаетган тадбиркорларнинг кизикишига сабаб булмокда. Буни facebook ижтимойи тармогига жойлаштирилган тадбир лавхасини курувчилар сонидан хам куриш мумкин.


М. Хакимов, партия аъзоси2018-08-02 10:20:26

Манашундай тадбирлар тадбиркорларга тусик булаётган бир катор муаммоларни ўз ечимини топишига хизмат қилади. ЎзЛиДеП партиясига ташаккур.


Шовот туман Кенгаши 2018-08-02 10:19:40

Бундай муаммолар деярли ҳар бир кичик саноат зоналарида мавжуд, Маҳаллий кенгашлар депутатлари тамонидан амалга оширилган иш ҳаммага ўрнак бўлсин деб қоламиз.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-08-02 10:13:18

Ҳудудларда кичик саноат зоналарини изчил ва самарали ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш ижро ҳокимияти билан бир қаторда ЎзЛиДеПдан ҳам фаоллик ва ташаббускорлик талаб этади. Бу масалага маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам жиддий ёндошишлари керак.


Усмонов Сардор2018-08-02 10:06:55

Ушбу муаммолар партиямиз сай-харакати билан бартараф этилишига шубхамиз йўқ.


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-02 09:38:35

Мамлакатимизда шаклланиб бораётган эркин иқтисодий зоналар ҳамда кичик саноат зоналарини ташкил этиш билан боғлиқ ишларни изчил ва самарали амалга ошириш, уларнинг натижадорлигини таъминлашимиз, ҳдудларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдамлар бериш, имтиёзли кредитлар олиш орқали барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишимиз шарт.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-08-02 08:14:19

Хозирги кундаги мамлакатимизда шаклланиб бораётган эркин иқтисодий зоналар ҳамда кичик саноат зоналарини ташкил этиш билан боғлиқ ишларни изчил ва самарали амалга ошириш, уларнинг натижадорлигини таъминлашда сиёсий партиялар фаоллик билан ендашиши лозим. Тадбирколрларимиз билан сухбатлар ташкил килиб уларни муоммаларини урганиш ва албатта ердам килиш устувор вазифаларимиздан. Чекка кишлоклардаги тадбиркорларимизга имтиезлар тугрисида яъни солик турларидан 2023 йилгача озод килиниши тугрисида тугри тушинтиришлар беришимиз керак.


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши "Зиё" БПТ аъзоси 2018-08-02 07:06:24

Биз сафимизга узимизга ухшаган тадбиркорларнинг кушилганидан хурсандмиз.Сизларга тилакларимиз.Доимо бу машаккатли лекин савобли ишларингизда чекинмасдан олга юринглар.Юртбошимиз тадбиркорларни хар тамонлама куллаб кувватлаб турган бир пайитда оркадан пичок санчиб панага кочаётган исёнкорлар уз жазосини олади.Биз адолат карор топишига эртанги кунимиз бундай разолат учогини ёкувчилардан тозаланишига ишонамиз.Куч бирликда Партиямиз сиздек тадбиркорларни хар тамонлама куллаб кувватлайди .


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши фаоли М,Шарипова2018-08-01 22:42:21

Мухтарам президентимиз таъкидлаганларидек хали юртимиз равнаки йулида куп ишларни бажаришимиз керак булади ва бу йулда куплаб тусиклар хам булишини айтиб утган эдидар .Шундай тусиклардан бирини тадбиркорга булган нохакликда куришимиз мумкин.Тадбиркорлар халк манфаати йулида мехнат килиб 500 тадан купрок ишчи урин яратиб юртимизга инвестиция киритиб мехнат фаолиятини кенгатираётган бир пайитда баъзи бир бюрократлар ханузгача эскича фикрлаб тадбиркорларимизга катта муаммолар тугдириб келишмокда.Депутатлар конун доирасида бу муаммони хал килишда уз ёрдамларини аямайдилар деган умидамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+