Сайёр суд: оилавий ажримларнинг олди олинди

02.08.2018, 17:47

Сайёр суд: оилавий ажримларнинг олди олинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди билан ҳамкорликда Хазорасп туман ҳокимлигида сайёр суд ташкил этди.

Унда партия вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди судяси, туман “Оила” маркази вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.

Сайёр судда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш, эрта никох ва ажримларнинг олдини олишга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди.

– Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида оилавий ажримлар бўйича 375 та даво аризаси келиб тушди, – дейди Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди судяси Ш.Джуманов. – Шундан 142 таси қаноатлантирилди, 173 таси рад қилинди ва 16 таси тугатилган аризалардир. – Бугунги сайёр судимизда ҳам Хазорасп туманидаги оилавий ажримларни олдини олишда депутатлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларни сарҳисоб қилиш билан бирга, аҳолининг даво аризаларини жойида ўрганиб чиқдик.

Таъкидлаш керак, сайёр судда ажрим бўйича ариза берган 2 та оиланинг мурожаати жойида ўрганиб чиқилиб, туман “Оила” маркази, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг тушунтириш ишлари натижасида ажримларнинг  олди олинди.  

Г.МАТМУРАТОВА,

Халқ депутатлари

Хоразм вилоят Кенгашидаги 

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1818
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Аҳмад Абдусоқиев2018-08-06 18:59:20

Оила бу - жамиятнинг кичик бўлаги. Оилавий ажримларнинг олди олинганлигини мен юқори баҳолайман. Ушбу ажримларнинг олди олинганлиги сабабли, қанчадан - қанча жажжи болажонлар ўз ота- оналари бағрида эмин-эркин улғайишади. Уларнинг келажаги учун мустаҳкам замин яратилади. Бу каби хайрли ишларда сайёр судлар ишларига омад тилаб қоламан ва миннатдорчилик билдираман.


гулноза2018-08-05 12:39:26

Тугри оила мукаддас лекин буни ёшлардан кура кайноналарга тушунтириш лозим оилалардаги асосий низолар кайноналар туфайли келиб чикади


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-08-03 08:43:51

Жамиятимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш уларни хар тамонлама куллаб кувватлаш давлат сиёсати даражасида амалга оширилмокда. Хакикатдан хам маколада курсатилган ажримнинг олдини олиш бу бир жиноятни олдини олган хисобланади. Бу каби хайрли ишларда барчамиз масъулмиз. Биз сиёсий партиялар тушинтириш ишларини мунтазаам равишда амалга оширишимиз лозим


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+