O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” пастдарғомлик Ҳ. Қувчатовага 12 сотихлик томорқасида тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашди

02.08.2018, 18:11

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” пастдарғомлик Ҳ. Қувчатовага 12 сотихлик томорқасида тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашди

O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Болдир” маҳалласида аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Партия вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этган мазкур тадбирда кўплаб тадбиркор ва ишбилармон аёлларнинг муаммоларига ечим топилди.

–Кўпдан буён саломатлигим яхши эмас, – дейди “Болдир” маҳалласида яшовчи Ҳилола Қувчатова. – Президентимизга раҳмат, умрлари узоқ бўлсин! Чунки у кишининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга кўрсатаётган ғамхўрликлари туфайли хонадонимиз замонавий кўринишда қайта таъмирланди, тижорат банкидан имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлдим.  Энди яқин кунларда ўз бизнесимни йўлга қўяман.

Шу ҳудудда яшовчи Фарида Маллаева 12 сотихлик томорқасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида юрибди. Бироқ моддий таъминоти етарли бўлмаганлиги туфайли, бу борада тегишли кўмак кўрсатишларини сўраб мурожаат қилди. Унинг муаммосини O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари З.Ишмуродова ўз зиммасига олди.

–Хонадонларда ўтказилган мулоқотларда аҳолининг жуда кўп қисми тадбиркорлик ва томорқачиликка қизиқишлари, аммо бу борада моддий маблағ етишмовчилик бўлаётганини таъкидладилар, – дейди З.Ишмуродова. – Шу боис, уларга керакли ҳужжатлар тайёрлаб, тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олишларига кўмаклашдик.

Тадбир сўнггида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлардан бир гуруҳига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Усмонов Сардор2018-08-03 14:28:05

Tomorqamiz bizning boyligimiz, agar tomorqaga o`z mehrimizni bersak ushbu tomorqadan anchagina daromad olishimiz mumkin.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+