Ургутда О‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари малакаси оширилди

02.08.2018, 18:14

Ургутда О‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари  малакаси оширилди

О‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази партия Ургут туман Кенгашининг жамоатчилик асосидаги раис ва раис ўринбосарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этди.

Семинарда 2017-2018 йилларда туманнинг иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси, дастурга киритиладиган лойиҳаларни тайёрлашда эътибор қаратиладиган асосий жиҳатлар ва уларни дастурга киритиш ҳамда ижросини назорат қилиш механизмлари ҳамда партия олдида турган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек,  депутатлар томонидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва уларни назоратга олиб бориш, сайловчилар билан учрашувларни ташкил қилиш ва учрашувларда сайловчилар томонидан тушаётган муаммоларни ечиш бўйича таклиф-тавсиялар берилди.

– Бугунги кун депутати халқ дарди билан яшаши керак. У халқ ва ҳокимият ўртасидаги кўприк вазифасини ўташи зарур, – дейди партия депутатлик гуруҳи аъзоси Адашой Сатторова. –Чунки Президентимиз томонидан қўйилаётган талаб шу. Бунинг учун эса, сиёсий билимларини мустаҳкамлашга  қаратилган  бу каби тадбирлар барчамизга  фойда беради.

Семинарда шунингдек, доимий комиссиялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, депутатлик гуруҳлари томонидан масалаларни доимий комиссияларга ҳамда сессиялар кун тартибига киритиш йўлларни интерфаол усулларда ўргатилди.

Насиба МЎМИНОВА,

О‘zLiDeP Самарқанд  вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Усмонов Сардор2018-08-03 14:26:31

O`quv-seminarlarda qatnashuvchilar O`zbekistondagi so`ngi yangiliklar chiqayotgan qarorlaru, farmonlardan xabardor bo`lishadi


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-08-03 10:13:45

O'tkarilayotgan o'quv seminarlarida qatnashgan partiya faollarimizda,deputatlarda kelgusi partiyaviy faoliyatlarida tajriba va ko'nikmalar hosil qilmoqda.Bunday o'quv seminarlarini har yarim yilda bir marta o'tkarib borish juda maqsadga muvofiq bo'lar edi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+