Учқўрғонлик фермер 3 нафар уюшмаган ёшга такрорий экин экиш учун 2 гектар ер берди

03.08.2018, 15:51

Учқўрғонлик фермер 3 нафар уюшмаган ёшга такрорий экин экиш учун 2 гектар ер берди

O‘zLiDeP Учқўрғон туман Кенгаши томонидан “Раҳимахон – Ойгул” фермер хўжалигида “Қишлоқ тараққиёти – юрт фаровонлиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.  

Унда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари, тажрибали фермер ва ишбилармон аёллар ҳамда “Қозоқовул” маҳалла аҳолиси қатнашди.

–Ҳозирги кунда туманимизда 407 та фермер хўжаликлари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 20 тасида хотин-қизлар раҳбарлик қилиб келмоқда, – дейди “Раҳимахон-Ойгул” фермер хўжалиги раҳбари Раҳима Онорова. – Бизнинг фермер хўжалигимизда ҳам 15 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Жорий йилда 60 гектар майдоннинг 30 гектарига ғалла, 30 гектарига эса пахта экдик. Ғалладан мўл ҳосил олиб, шартнома режасини ортиғи билан бажардик. Энди фаолиятимизни кенгайтирган ҳолда касаначиликни йўлга қўйиб яна 10та қўшимча иш ўрни яратмоқчимиз.

Тадбир якунида “Қозоқовул” маҳалласидаги 3 нафар уюшмаган ёшларга фермер хўжалигидаги ғалладан бўшаган майдондан такрорий экин экиш учун 2 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ахмедов Фарход Ахадович ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши маъмурий хужалик ишлари булими мудири2018-08-06 12:06:57

Мана бу хаккикий ёшлар билан ишлаш буйича амалий иш бўлибди. Рахима Онорова каби фемер хужалик рахбарлари сонини купайтириш керак. Кани энди хар бир фермер уз еридан 3 нафардан уюшмаган ёшларга иккинчи экинга майдон ажратиб берса ҳам қишлоқ хужалиги махсулотлар кўпайишига эришилади ҳам ишчи ўрни яратилган бўлар эди.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-03 18:40:41

Хозирги кундаги энг долзарб масалалардин бири уюшмаган ешларни ишга жалб килиш.“Раҳимахон-Ойгул” фермер хўжалиги раҳбари Раҳима Онорова опамизнинг бу ишлари албатта мактовга созовар. Ишларингизнинг ривожини берсин.


Хуснида Иминжанова O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-08-03 16:45:55

Мамлакатимизда тадбиркор ва фермерлар сафи кўпаяверсин, бу борада аёлларни ҳам фаол меҳнат қилаётганлиги алоҳида эътирофга эга


Рустам Хакимов - Наманган вилоят Кенгаши 2018-08-03 16:36:43

Бугун кунда хотин-қизларимиз жамиятда хар соҳада ўзларин кўрсата олмоқдалар. Энг оғир соҳалардан бири фермерчилик соҳаси бунга мисол бўла олади. Раҳима Онорованинг ишлари омад ёр бўлсин.


У.Боймуродов ЎзЛиДеП Косон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат рахбари2018-08-03 16:23:18

Фермерликка қизиққан ёш тадбиркорларга кўпроқ имкониятлар яратиб беришимиз керак. Тажрибали фермер хўжалиги раислари ёш тадбиркорларга ўз тажрибаларини ўргатиши лозим.


Рахмонов Хуршид Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати 2018-08-03 16:10:31

Фермерлик фаолиятига қизиқиши бўлган ёш тадбиркорларга биз каби кўп тармоқли фермер хўжалиги раисилари томонидан юксак ишонч билдирган ҳолда имкониятлар берилишимиз аввало уларни самарали ишлашларида хизмат қилибгина қолмай, ўзларини шу соҳада синаб кўришлари ва келажакда фермер бўлсалар неажаб.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+