Зулхумор Зоҳидова: маҳсулотларимиз орқали азим Самарқандимизни дунё танияпти!

03.08.2018, 15:57

Зулхумор Зоҳидова: маҳсулотларимиз орқали азим Самарқандимизни дунё танияпти!

O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши томонидан “Зулхумор” хусусий корхонасида “O‘zLiDeP – тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди.

Унда партия туман Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тегишли ташкилот ва идора вакиллари ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашди.

Самарқандлик Зулхумор Зоҳидовани кўпчилик замонавий ва иродали, фаол ва ташаббускор аёл сифатида яхши билади. Чунки тиниб-тинчимас бу тадбиркор ҳозирга қадар 500 нафарга яқин хотин-қизга ҳунармандчилик  сир-асрорларини ўргатган.

– Она авлодим зардузлик билан шуғулланган,  – дейди З.Зоҳидова. – Мен тўртинчи авлод вакиласи сифатида миллий ҳунармандчиликнинг зардузлик соҳасини танладим. Тўғриси, бошида бу ишни бошлашга бироз қўрқдим. Лекин яқинларимнинг қўллаб-қувватлаши билан миллий, замонавий зардўз кўрпа-тўшак, кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим. Маҳсулотларимиз асосан қўл меҳнати ёрдамида тайёрланади. Битта маҳсулотни тайёрлаш учун ўртача 1-2 ой вақт сарфланади. Шу боис, маҳсулотларимизнинг бозори чаққон. Нафақат ички бозорда, балки хорижга  экспорт қиляпмиз. Қувонарлиси, маҳсулотларимиз орқали азим Самарқандимизни дунё танияпти!

Тадбир сўнггида тадбиркор ва ишбилармонлар мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига ва ечимини тополмаётган муаммоларига атрофлича жавоб олдилар.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+