Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

03.08.2018, 17:04

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.  

Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи А.Мамадалиевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, вилоятда 2018-2019 йилларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича давлат дастурига асосан 46, маҳаллий дастурга 88, жами 134 та хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилиши ва фаолияти кенгайтирилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг май ойи ҳолатига кўра 44 та хусусий муассасаларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лицензия берилди. Шунингдек, 39 та муассасалар фаолияти кенгайтирилиши натижасида 406 та иш ўрни яратилди.

–Бундан ташқари, вилоятда талаб юқори бўлган ихтисосликлардан эндо-урология, травмотология-ортопедия, умумий хирургия, юз-жағ хирургияси йўналишида хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилди, – дейди А.Мамадалиев. –Эътиборлиси, хусусий тиббиёт муассасаларини янада ривожлантириш мақсадида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург ЛОР илмий текшириш институти, Америка давлатининг етакчи клиникаси, Хиндистоннинг “VISU MED LAZER” МЧЖ, Германия давлатининг “Senior Experten” “SES” фирмаси ва бошқа хорижий давлат клиникаларининг етук мутахассислари билан шартномалар имзоланди. 

Йиғилишда сўз олган партия депутатлик гуруҳи аъзолари ОИТС касалликлари бўлимида беморларга дори-дармон етишмаслиги, шаҳар туғруқхоналарида болалар ўлимининг юқорилиги вилоят аҳолисининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганини танқид қилдилар.

Мазкур масала юзасидан А.Мамадалиев ўз изоҳида вилоятда хозирги кунда тиббиёт соҳаси тобора яхшиланиб бораётганлигини айтди. Айни чоғда вилоятга янги 128 та томография аппарати олиб келингани хамда соҳани етук мутахассислар билан таъминлашга алоҳида эътибор берилаётганини маълум қилди.  

Шунингдек, йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Шахрихон туман ҳокими ўринбосари Ж.Маматқодировнинг ҳисоботи эшитилди.

–Туманимизда 285730 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди Ж.Маматқодиров. Уларга эса бирламчи тиббий-санитария ёрдами учун 1 та кўптармоқли марказий поликлиника, унинг 2 та ҳудудий бўлинмаси, 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамда 6 та қишлоқ врачлик пунктлари хизмат кўрсатяпти. Шу боис, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида янада 76 та МФЙда саломатлик мактаблари ташкил этилди. Бу ерда эса 83 нафар умумий амалиёт шифокори ва 312 нафар патронаж хамширалари аҳолига сифатли хизмат кўрсатаётир. 

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

                                        Р.НИЯЗОВА,

Халқ депутатлари Андижон вилоят

                                        Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик 

гуруҳининг ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қувватов Нодирбой Турон текстил БПТ раиси2018-08-03 18:32:31

Маколалар чикиши сусайиб кетди Андижондан


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+