Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

03.08.2018, 21:51

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

2018 йилнинг 3 август куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасида ишлаб келаётган Хаитов Актам Ахматович Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши таркибига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, 2013 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Содиқжон Турдиев 2017 йил август ойида Андижон вилояти Жалақудуқ туман ҳокими лавозимига тайинланган эди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    5828
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холматова Дилноза Наманган вилоят Кенгаши2018-08-08 16:08:47

Хурматли Актам Ахматович ! Сизни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланганингиз билан самимий муборакбод етамиз. Сизга меҳнат фаолиятингиз давомида ва партиявий ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз


Фарғона шаҳар Кенгаши партия фаоллари2018-08-07 13:45:53

Хурматли Актам Ахматович ! Сизни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати -Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ижроия кўмитаси раиси лавозимига сайланганлигингиз билан муборакбод этамиз.Барча ишларингизда улкан зафарлар, муваффақиятлар тилаб қоламиз!


Бухоро вилояти Жондор тумани партия фаоллари2018-08-06 17:22:37

Хурматли Актам Ахматович ! Сизни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати -Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ижроия кўмитаси раиси лавозимига сайланганлигингиз билан чин дилдан самамий муборакбод этамиз.Сизнинг меҳнат фаолиятингиз давомида ЎзЛиДеП янада равнақ топсин.


Умида Исаева2018-08-06 17:01:32

Ҳурматли Актам Ахматович! Сизни O'zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши ходимлари номидан O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимига сайланганлигингиз билан чин қалбизимиздан тадбриклаймиз. Келгуси ишларинингизда омадлар тилаб қоламиз.


Бухоро вилояти Жондор туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари аппарат раҳбари С. Авлиёқулов2018-08-06 16:52:57

Ҳурматли Актам Ахтамович! Сизни партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланганлигингиз билан O‘zLiDeP Жондор туман Кенгаши партия фаоллари ва БПТ раисилари табриклаймиз. Келгуси ишларингизда омад ва зафарлар тилаб қоламан.


Бухоро вилояти Жондор туман Кенгаши раиси Р.Рахимова2018-08-06 16:43:57

Хурматли Актам Ахматович ! Сизни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати -Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ижроия кўмитаси раиси лавозимига сайланганлигингиз билан самимий табриклайман!


Жонибек2018-08-06 16:37:12

Ҳурматли Актам Ахтамович! Сиздан, партия электорати манфаатлари йўлида, келгуси ишларингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз.Сизнинг меҳнат фаолиятингиз давомида O`zLiDeP янада равнақ топсин.


Бухоро вилояти Кенгаши ҳузиридаги АТМУГ раиси Ахмедова Дилбар Бўроновна 2018-08-06 15:15:23

Ҳурматли Актам Ахматович! Сизни Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси лавозимига сайланганлигингиз билан самимий қутлайман. Келгуси париявий ишларингизга омад тилайман.


Бухоро вилояти Аёллар қаноти гуруҳи аъзоси Сабохат Хамидова2018-08-06 15:06:57

Ҳурматли Актам Ахматович ! Сизни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланганигиз билан чин юракдан саммий мубарокбод этамиз! Сизга сиёсий фаолиятингизга омад тилаймиз.


Расулов Сайфиддин. Самарқанд вилояти Нуробод тумани ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-08-06 14:30:36

Ҳурматли Актам Ахтамович! Сиздан, партия электорати манфаатлари йўлида, келгуси ишларингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз. Меҳнат жамоангиз ўртасида мақсадли топшириқларингиз ўз вақтида бажарилади деган умиддамиз. Сизнинг меҳнат фаолиятингиз давомида ЎзЛиДеП янада равнақ топсин. Сиёсий саҳнадаги ишларингизга омад.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+