Булоқбошилик деҳқонларнинг дардини ким эшитади?

04.08.2018, 17:59

Булоқбошилик деҳқонларнинг дардини ким эшитади?

Айни пайтда булоқбошилик деҳқонларнинг боши қотган. Сабаби, кеч кузда “йиғим-теримдан яхши даромад оламиз” дея не-не умидлар билан ерга уруғ эккан деҳқонлар фойда тугул, экин парвариши учун сарфлаган маблағига куйиб қоляпти. Ўтган йили ички бозорларда бошқа сабзавотлар қаторида, саримсоқпиёз ҳам анча харидоргир бўлиб турган бир пайтда Булоқбошида нега вазият шу даражага етди?

–8 гектар майдонда деҳқончилик қиламиз. Шундан 4 гектарига тўқсонбости усулида саримсоқпиёз эккан эдик, – дейди “Қозоқбой Учтепа” сабзавотчилик фермер хўжалиги раҳбари Алишер Қозоқов. – Ҳосил йиғиштириб олинган ҳозирги пайтда улгуржи харидорлар саримсоқпиёзнинг килограммини 800-1000 сўмдан сотиб олмоқда. Ахир бу – даромад тугул сарфлаган ҳаражатни ҳам қопламайдику. Сотмайлик, десак, бу ҳам зиён. Чунки экин экаётганимизда 10 миллион сўм атрофида ҳаражат қилганмиз. Ҳосилни йиғиштириб олгунга қадар эса 30 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфладик. Бу фақат харажатларнинг ўзи холос. Бундан ташқари, унинг меҳнати-чи?! Суғориш майлику-я, аммо бегона ўтдан тозалаш азоб. Тўғриси, саримсоқпиёз экишдан кўнглимиз совиб кетди. Биргина мени эмас, бошқа фермерларнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлди.

Шу ўринда савол туғилади. Хўш, бугун у ташкилотдан, бу ташкилотга маҳсулотини сотиш учун кўмак сўраб юрган фермерларнинг муаммосига нега ҳамма бефарқ? Ёки туман мутасаддилари ва экспорт бўйича масъул бўлган “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ҳамда “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти бундан бехабарми? Қолаверса, Президентимизнинг тегишли қарори билан ушбу масалада бир қатор ташкилотларга фермер ва деҳқонларга бу масалада ёрдам кўрсатиш борасида аниқ вазифа юклатилган эди. Қани улар? Нимага фермер ва деҳқонларни ўз муаммоси билан яккама-якка ташлаб қўйишди? Давлатимиз раҳбари томонидан томорқанинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш, маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни сақлаш, экспорт қилиш бўйича қулай тизим яратиш, деҳқонларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича мутасаддилар олдига қўйган талаб Булоқбоши туманига тааллуқли эмасми? Хуллас, саволлар жуда кўп. Аммо унга аниқ жавоб олиш мушкул. 

Дарвоқе, бугун бу муаммо фақат Алишер акани қийнаётгани йўқ. Аксинча ҳудуддаги Учтепа, Тинчлик ва Зарғалдоқ маҳаллаларида яшовчи 10 минг тоннагача саримсоқпиёз етиштириб қўйган деҳқонларни ҳам қийнаяпти. Лекин ҳали-ҳамон негадир мутасаддилар жим. Ваҳоланки бугун туман аҳолисининг кўпчилиги деҳқончилик ортидан кун кечиради, рўзғор тебратади, боласини ўқитади.

–Аҳолимиз асосан деҳқончилик билан тирикчилик қилади, – дейди “Тинчлик” МФЙ раиси Абдумўмин Исматов. – Етиштирган ҳосил сотилса фуқароларимизнинг оилавий даромади кўпайиб, турмуш шароити янада яхшиланади. Биз ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида бир неча маротаба туман ҳокимлигига мурожаат қилдик, ҳатто бунга масъуллар билан суҳбатлашдик. Лекин ҳозирга қадар натижадан дарак йўқ. 

Бугун Президентимиз ҳар чиқишларида “Давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган фикрни бот-бот такрорлаяпти. Бу ҳам бежиз эмас, албатта. Чунки давлат раҳбари бу билан анчадан буён ухлаб ётган раҳбарлар уйғонсин, одамларнинг катта-кичик муаммоларни ҳал этсин дея таъкидлаяпти. Лекин минг афсуски, булоқбошилик фермерларнинг арзи, мурожаатига ҳеч ким қулоқ тутаётгани йўқ.

Ушбу муаммоли масалаларга тегишли мутасадди ташкилотлар хусусан, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ҳамда “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамиятларидан жавоб кутамиз!

Аниқроғи сизга ишониб бугун шу аҳволга тушган деҳқонлар жавоб кутиб қолади.

Бу каби муаммолар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам мавжуд. Бу ҳақда сизларни хабардор қилиб борамиз.

 O‘zLiDeP Булоқбоши

туман Кенгаши

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    4015
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдусоқиев Аҳмад2018-08-07 18:32:54

Ушбу муаммоли масалаларнинг ижобий ечимларидан бири юртимизда қишлоқ - хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини кўпайтириш чораларини кўриш лозим деб ўйлайман. Ҳаммамизга маълумки, қишлоқ - хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб экспорт қилиш бир неча баробар даромад келтиради.


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Ойтуганов Абдуҳамид раҳбари2018-08-07 12:07:05

Кўпгина ҳақ гаплар айтилган лекин,деҳқонларнинг харажати ҳақида ҳам ўйлаш керак. Хозирги вақтдаги ёқилги ,минерал ўғитлар нархи жуда қиммат, маҳсулотдан олинадиган даромад ушбу нарсаларга ҳам боғлиқ. Иқтисодий Прогноз вазирлигини тузиш вақти келганлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-07 11:13:31

Ушбу муаммоли масалаларга тегишли мутасадди ташкилотлар эътибор қаратган ҳолда масалани ижобий ҳал этиш лозим бўлади


Hayrullo2018-08-07 00:09:50

Bu yilgi dehqonchilik bo'yicha poliz ekinlarida foyda yahshi bo'ladi shekilli. Aziz vatandoshlar shuning uchun ham xamisha duo qilaylik barcha fermer dexqonlarimizning erlariga olloxdan barakot so'raylik! Aytishadiku ulug'larimiz. Duo bilan el ko'karar, yomg'ir bilan er.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-08-06 19:07:15

Жуда долзарб мавзу кўтарилибди. Меҳнаткаш ва заҳматкаш фермерларимизнинг айни пайтдаги оғриқли масалаларига мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.


Жиззах вилояти Х.Асатов2018-08-06 16:50:07

Биринчи ўринда дехқонларга амалий ёрдам кўрсатиш керак деб ўйлайман. Негаки, хар бир дехқон қилган мехнатига яраша хақ олиши керак.


Саидахон2018-08-06 16:11:02

Ҳосил йиғиштириб олинган ҳозирги пайтда улгуржи харидорлар саримсоқпиёзнинг килограммини 800-1000 сўмдан сотиб олмоқда дейилябди. 5000-10000 дан ким сотиб олади? бир икки йил олдин нархи 12000 сўмга хам чиқган эди. арзон бўлса халққа яхшику.


УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-06 08:00:18

Тадбиркорга эътибор элга эътибор эмасми. Хурматли Президентимиз хар дойм халкимизга тадбиркорларни хурмат килишимиз хар дамда уларга кумакдош булишимиз лозим дея такрор ва такрор айтиб келмокда. Биз уйлаймиз шу маколадан сунг тез кунда махалла рахбарлари хулоса чикаради


Yangiboy2018-08-05 22:23:09

Хамма дехкон дехкон дейди. Оддий халкчи уларни ким уйлайди. Кечирасизлар-у, бизада дехкон дегани бу бойлик орттириб куша куша иморат килиш дегани эмасдур. Шу килган харажатига озгина фойда колса халкни дуосини олиб дехконлар бой булса ажабмас


Shohruh2018-08-05 13:13:41

Yuqoridagi holat kichkina bir misolki, dengizdan tomchi. Dehqonchilik mahsulotlari anchayin arzon. Bu yil ayniqsa. Birgina tarvuzning narxi ozgina oshganiga qancha gap soʻz?! Axir fermer ham uy-joy qursam, mashina olsam, farzandimni oʻqitsam deydi koʻp qatori...Menimcha eng maqbul yechim eksport tizimini yoʻlga qoʻyish Axir serquyosh yurtimizda pishgan har bir ne'mat butun dunyoda mashhur...(Fikrim kimgadir yoqmasa uzur).


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+