“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ғолиби Хадича Имамова 800 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлаган

04.08.2018, 17:44

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ғолиби Хадича Имамова 800 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлаган

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Унда танловнинг туман босқичларида ғолибликни қўлга қиритган тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар иштирок этди.

Кўтаринки, байрамона руҳда ташкил этилган танловда дастлаб, иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқарган экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларининг кўргазмасини намойиш этдилар. Кўргазма давомида иштирокчилар ҳакамлар ва қатнашчиларга ишлаб чиқарган маҳсулотлари, тадбиркорлик фаолиятлари ҳақида сўзлаб бердилар.

 – Корхонамиз 2000 йилда ташкил этилган, – дейди танловнинг 2-ўрин ғолиби Хадича Имамова. –Айни чоғда 800 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонамизда асосан салқин ичимликлар ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳозирча натижа ёмон эмас, даромадимиз анча яхши. Чунки бугун нафақат ички борзорда балки Қозоғистон, Қирғизистон ва Авғонистон давлатларига ҳам экспорт қиляпмиз. Очиғи, тадбиркор аёлларни рағбатлантиришга қаратилган бу каби танловлар фаолиятимизни кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишимизга кенг замин яратади.  

Танлов сўнггида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP  Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    238
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холматова Дилноза Наманган вилоят Кенгаши2018-08-07 15:05:35

"Аёллар қаноти" томонидан ўтказилган бу каби кўрик танловлар тадбиркор аёлларимизни янада рағбатлантиради, Хадича Имамова опамиз каби тадбиркор ишбилармон аёлларимиз сафлари купаяверсин .


Умида Исаева2018-08-06 16:28:53

"Ишбилармон аёл" кўрик-танлови йилдан йилга сафимизга тадбиркор, ишбилармон, фермер аёлларни сафи кенгайишига сабаб бўлмоқда. Республика босқичи зўр кайфият, зўр тайёргарлик билан ўтказилишида омадлар тилайман


Чилонзор туман Кенгаши Сухова Светлана2018-08-06 11:29:42

O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши "Аёллар қаноти" “Ишбилармон аёл” кўрик-танловида O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши номидан иштирок этган Каримова Раъно,Иммамова Хадича,Бекмуротова Наргиза ва Тўхтаева Ойдинойларни бир нечта юқори ўринларни эгаллаганликлари билан табриклаймиз!!! Кейинги ўтказиладиган Республика босқичида омад ёр бўлсин!!!


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-08-06 10:25:33

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан хар йили мунтазам ўтказилиб бораётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови партиямиз томонидан Республикамиздаги фаол тадбиркор аёлларни рағбарлантиришнинг мухим бир омилларидан биридир.Бундай танловларнинг ўтказилиши тадбиркор аёлларни рақобатлашишига ундайди.


Ш.Ахмедова O’zLiDeP Косон туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари2018-08-06 08:45:29

O‘zLiDeP томонидан ташкил этилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ишбилармон хотин-қизларларнинг иш ўринлар яратишлари, тадбиркор аёлларни рағбатлантиришга қаратилган бу каби танловлар қўшимча иш ўринлари яратишимизга кенг замин яратади. Тадбиркоримизнинг фаолиятига омад тилайман.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-06 07:55:34

Хадича Имамова опамиз билан софдош эканлигмиздан хурсандмиз. Хакикат тадбиркор мана 800 иш урин дегани бу катта ютук. Рахмат Сизга келгуси ишларингизда ривож тилаймиз. Ютуклар муборак


Жасурбек Кадиров-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-05 10:34:51

тадбиркор аёлларни рағбатлантиришга қаратилган бу каби танловлар албатда тадбиркорларни гайратига гайрат кушади. Буни Х.Имомованинг юкорида келтириб утган сузларидан куриш мумкин: "бу каби танловлар фаолиятимизни кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишимизга кенг замин яратади". Тадбиркор аелларимизни ишларига омад тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+