O‘zLiDeP депутати Гулнора Абдувалиева муаммоси бўйича депутатлик сўрови юборди

04.08.2018, 17:49

O‘zLiDeP депутати Гулнора Абдувалиева  муаммоси бўйича депутатлик сўрови юборди

O‘zLiDeP Пайариқ туман Кенгаши томонидан “Мустақиллик – тадбиркорлик ва фермерликка кенг йўл” мавзуида ташкил этилган тадбир Президентимизнинг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланди.

Тадбирда маданий меросимизнинг муҳим бўлаги ҳисобланган дўппидўзлик, зардўзлик, каштадўзлик, кулолчилик, косибчилик каби муҳим йўналишлар бугунги кунда миллий қадрият ва анъаналаримизга содиқлик руҳида авлоддан-авлодга ўтиб, янада ривожланиб, кенгайиб, сайқал топиб бораётгани таъкидланди.

Гулнора Абдувалиеванинг асли касби ўқитувчи бўлсада, лекин уни кўпчилик чевар сифатида яхши билади. Боиси, ҳозир у тайёрлаган шогирдлар сони 100нафардан ошган.

–1989 йилдан буён тикувчилик билан шуғулламан. Аввалига малакали чеварлардан тикувчилик сир-асрорларини ўрганиб, сўнгра фаолиятимни бошладим, – дейди “Гулнора юлдузлари” раҳбари Г.Абдувалиева. –Ҳозир асосан мавсумий кийим-кечаклар, мактаб формалари, тиббиёт ходимлари иш кийимлари, кўрпа-тушаклар, ёстиқ жилдлари тайёрлаяпмиз. Асосийси, маҳсулотларимиз бозори чаққон. Лекин жой масаласида бироз қийналиб тургандик. Партия фаоларининг корхонамизга келганидан сўнг, бу муаммойимиз ҳам ортда қолди.

Тадбирда сўнггида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тадбиркорнинг мурожаати юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Tashanov Yazdon O'zLiDeP Kattaqo'rg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari,apparat rahbari 2018-08-06 10:36:20

Deputatlik so'rovlari o'zining samarasini bera boshladi.


Х.Тўраев Жиззах вилояти2018-08-06 09:43:26

Жамиятимизда депутатлик назорати тобора кучайиб бормоқда.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-06 08:05:07

УзЛиДеП депутатларимиз халкнинг орасида булиб муоаммаларини шу жойнинг узида ечимини топишига харакат килинса албатта муомма камаяди. Халкнинг депутатга ишончи ошади. Депутат бу халкнинг одами, уларнинг ишончи билан сайланган


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+