O‘zLiDeP депутати Каттақўрғондаги 27- МТМдаги камчиликлар юзасидан депутатлик сўрови юборди (ФОТО)

06.08.2018, 19:38

O‘zLiDeP депутати Каттақўрғондаги 27- МТМдаги камчиликлар юзасидан  депутатлик сўрови юборди (ФОТО)

O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Рўзимурод  Жўраев “Қорадарё” маҳалласида жойлашган 27-МТМ фаолияти  билан танишди.

Учрашув давомида халқ ноиби муассасада болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ишчи-ходимлар билан дилдан суҳбат  қилди.

–Мазкур муассаса 1968 йилда қурилган бўлиб, 2015 йилда қайта таъмирланди, – дейди Р.Жўраев. – Айни чоғда боғчада 13 нафар тарбиячи 135 нафар болаларга таълим-тарбия бериб келяпти. Бироқ боғчага кирар экансиз дилингиз хира бўлади. Сабаби, муассасанинг кириш қисми ободонлаштирилмаган, деворларнинг сувоқлари кўчган, ошхона санитария талаблари асосида жиҳозланмаган. Энг ёмон томони, муассасада тоза ичимлик суви йўқ.

Ташриф якунида халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Рўзимурод  Жўраев томонидан юқоридаги муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1951
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ЎзлиДеР Фарғона вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш бўлими мудири Умидахон Исломқулова2018-08-07 16:30:13

Мактабгача таълим муассасалари ўртасида эркин рақабатни шакллантириш зарур. Уларни имкон қадар хусусийлаштириб , кадрларни танлаб олишда танловлар, синовлар асосида ишга қабул килишни йулга қўйилса, муассаса ходимларининг янада маъсуляти ошарди, бу эса болажонларимизни ҳар томонлама ақл идрокли, тарбияли, қатъий муҳофазали бўлиб улғайишлари учун замин яратади.


Бахтиёр Исмоилов-Ғиждувон тумани ижрочи котиби2018-08-07 12:48:57

МТМ ларни хусусийлаштириш вақти келди деб ўйлайман. Чунки рақобат пайдо бўлади ва сифат яхшиланади. Ота-оналар ҳам қайси МТМ да яхши шароит бўлса боласини ўша жойга топширади.


Акбар Абдиев O'zLiDeP Косон туман Кенгаши раиси ўринбосари2018-08-07 11:34:04

Жажжи фарзадларимизга бугунги кунда шарт-шароит яратиб беришимиз шарт.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-07 08:57:15

Бу каби камчиликлар тезроқ бартараф этилиши лозим, МТМларда фарзандларимиз тарбия олишларида шарт-шароитлар яхши булиши керак


Рахманова гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-07 08:51:38

Тугри, факат гина ютукларни айта бермасдан камчиликни уз вактида аникласа, бу уз узидан тез кунда камчиликларни бартараф килишга асос булади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+