Шўрчилик ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури моҳияти тушунтирилди

06.08.2018, 19:42

Шўрчилик ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури моҳияти тушунтирилди

O‘zLiDeP Шўрчи туман Кенгаши “Ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш – ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим омилдир” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.  

Мулоқотда кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар яхши самара бераётгани таъкидланди.

–Ҳақиқатдан ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш долзарб масалалардан саналади, – дейди O’zLiDeP Шўрчи туман Кенгаши аппарат раҳбари Улуғбек Қулматов. – Шу боис, айни чоғда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан бу борада тизимли ишлар олиб бориляпти. Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тўғрисида”ги  фармон бу борадаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди. Зотан, Дастурда ёшларни ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб қўйилган.

Тадбир сўнггида ҳудуднинг иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб янги иш ўринлари яратиш орқали ёшлар бандлигини таминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-07 16:52:11

Барча ёшларимизни “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастурида белгиланган имкониятлардан самарали фойдаланишга чорлаймиз.


ЎзлиДеР Фарғона вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш бўлми мудири Умидахон Исломқулова2018-08-07 16:46:57

Барча жабҳаларда ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Биз ЎзлДеР партия фаоллари сифати доимий ўз худудимиздаги ёшларни назорат қилиб боришимиз, ҳамда уларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида туркум тадбирларни янада кенгроғ ва амалий ишларни бажаришимиз лозим деб ҳисоблайман


Маматова Сарвиноз ЎзЛиДеП Хатирчи туман бўлими ижрочи котиби2018-08-07 14:37:07

Бундай тадбирларни янада кенг доирада ташкиллаштириш “Ёшлар-Келажагимиз” давлат Дастури мазмун мохиятини ёшларимизга ёритиб беришда қўл келади деб уйлайман. Ушбу дастур ёшларимизни келажакда ўз йўлини тўғри танлашда, уларнинг бандлигини таъминлашгда ёшларимизнинг ижтимоий фаоллигини таъминлашга хизмат қилади. Зеро ёшлар келажак пойдиворидир,


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-07 11:32:28

“Ёшлар-Келажагимиз” давлат Дастури ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш бўйича муҳим вазифадир.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-07 08:51:20

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тўғрисида”ги фармон ёшларни келажакдаги ишларига кенг имкониятлар яратади


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-08-07 08:45:28

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тўғрисида”ги фармон ешларимизнинг жамиятдаги фаоллигини янада оширганлиги сир эмас. Бу фармонни жойларда ешларга тушинтириш ишлари барча жойларда мунтазаам равишда амалда. Дастурда ёшларни ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, банд бўлмаган ёшларни меҳнатга жалб килиш йулга куйилган


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+