O‘zLiDeP ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга кўмакдош

07.08.2018, 18:32

O‘zLiDeP ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга кўмакдош

O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши “Каттаминг” маҳалласидаги 30-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Мустақил юртнинг – мустақил тадбиркори” мавзуида амалий мулоқот ўтказди.

Мулоқотга соҳада ютуқларга эришиб келаётган ишбилармонлар таклиф этилди. Якка тадбиркор Шокир Қўзиев туманда кўзга кўринган тадбиркорлардан. У учрашувда сўзга чиқиб, иш фаолияти ҳақида йиғилганларга  сўзлаб берди.

–Аҳолига сервис хизмат кўрсатиш бўйича бизнесни йўлга қўйганимга қарийб 10 йил бўлди. Ўтган давр мобайнида меҳнатим ортидан рўзғорим бутланди, иморат қурдим, машина олдим, – дейди  тадбиркор. – Энг муҳими, 10 нафарга яқин ёшларни доимий иш билан таъминладик. Интилганга толъе ёр деб шуни айтсалар керак. Энди бизнесимни кенгайтириб, музқаймоқ павилъони очмоқчиман. Бунинг учун эса юртимизда барча шарт-шароитлар бор. Кредит олишда ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Фақат сизда яхши ғоя ва бизнес режа бўлса бас.

Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари Я.Тошонов тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшларга партия кўмакка тайёр эканини маълум қилди.

–Ўтган қисқа давр мобайнида Прездентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга доир қатор Фармон ва Қарорлар имзоланди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони тадбиркорлар олдидаги кўплаб муаммоларни тизимли ҳал этишда муҳим қадам бўлди, – дейди Я.Тошонов. – O‘zLiDeP партияси юртимизда тадбиркорлар сони ортишидан манфаатдор. Агарда бизнес режалар кредит олиш борасида маслаҳатлар керак бўлса, бизни ходимлар доим кўмакка тайёр.  

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1197
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Аҳмад Абдусоқиев Жиззах вилояти2018-08-07 19:27:58

Албатта бундай тадбирлар ўтказилишини яхши баҳолайман. Бундан ташқари, бизга маълумки, ривожланган давлатларда юқори малакага эга бўлган тадбиркор ва бизнесменлар томонидан бизнесга оид семинарлар ўтказилиб турилади. Бизда ҳам шундай семинарлар кўпроқ ўтказилса мақсадга мувофиқ бўларди. Яна шуни таклиф қилмоқчиманки, ёш тадбиркорларнинг тадбиркорлик малакасини шакллантиришда юқори малакага эга бўлган тадбиркор ва бизнесменлар билан ёш тадбиркорлар ўртасида устоз-шогирд усуллари қулланса яхши бўларди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+