Фермер ва деҳқон хўжаликлари учун имтиёзлар янада кенгайди (+ВИДЕО)

07.08.2018, 18:37

Фермер ва деҳқон хўжаликлари учун имтиёзлар янада кенгайди  (+ВИДЕО)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда  очиқ мулоқот ташкил этди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалар ҳақида фикр алмашилди.  

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар кўп тармоқли фермер хўжаликларининг янада эркин ва самарали фаолият юритишларига кенг замин яратишини айтди. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари – ягона ер солиғи тўловчилари рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб беш йил муддатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлари бўйича барча солиқлардан (акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар тўловчилар бундан мустасно) озод этилганлигини таъкидлади.

Қайд этилганидек,  эндиликда кўп тармоқли фаолиятни амалга оширувчи фермер хўжаликлари учун давлат мулкини ижарага беришда ижара ҳақи ставкаси 2 марта камайтирилган ҳолда белгиланади. Эътиборлиси, ушбу бандга мувофиқ берилаётган имтиёзлар ҳисобидан солиқ ва тўловлардан озод этилган маблағлар фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини ошириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини ўзлаштириш ва шу каби бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Тадбирда O‘zLiDeP ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, фермер ва деҳқонларнинг эркин самарали фаолият юритишлари учун барча шароитларни яратиш борасида ҳам алоҳида вазифалар белгилаб олинди. Бу эса партиянинг электорати бўлган тадбиркор, фермерлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида тегишли қонунчилик нормаларининг қоғозда эмас, балки амалда сўзсиз исботини топишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтган тадбирда қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партия томонидан фермерлар билан муаммоли масалаларни, бизнес-ғояларни ҳамда лойиҳаларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган ғовларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар ва амалий ишлар кўламини кенгайтириш бўйича ҳам муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда шунингдек, Кенгаш ва партия томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Кўп тармоқли фермер хўжаликларининг Реестирини юритиш тартиби тўғрисида Низом” бўйича қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилгани таъкидланди.

Шунингдек, Президентимизнинг шу йил 2 июндаги тегишли қарорига асосан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ташкил этилаётгани қайд этилди. Мазкур қарорга мувофиқ, 20 та фермер хўжалигига 1 та бухгалтер ишга олиниши ва улар томонидан фермер хўжаликларининг молиявий ҳужжатлари юритилиши таъкидланди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга ташкилотчилар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

 O‘zLiDeP  матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шавкат 2018-10-10 12:57:08

Это всё хорошо но я думаю, для быстрого и качественного развития многопрофильных хозяйств этого мало необходимо предоставлять им кредиты сроком на 10 лет с процентной ставкой не более 3 % годовых, с льготным периодом по процентам 1 год, по основному долгу 5 лет. Вот потом посмотрите какое развитие будет, многие государства до сих пор предастовляют дотацию, это необходимо так как нас прокормят не заводы и фабрики а фермерские хозяйства


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+