O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашди

07.08.2018, 20:28

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари ҳудудлардаги аҳвол билан яқиндан танишиш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида партиянинг Самарқанд вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда БПТ раислари билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмита раиси Актам Хаитов партия олдида турган устувор вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, партия ғояларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

–Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинган Қарор ва Фармонларнинг тарғиботи бевосита партиянинг дастурий вазифаларидан ҳисобланади, – дейди O‘zLiDeP раҳбари А.Хайитов. – Шу боисдан “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” дастурларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилишда етакчи партия сифатида партиямиз фаоллик кўрсатиши лозим. Бу жараёнда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимини топишда депутатларимиз фаол ва ташаббускор бўлиши даркор. Бироқ, бугун кўпчилик депутатларимизда фаоллик, халқпарварлик  сезилмаяпти.

Учрашув давомида партия ходимлари, депутатларнинг ижтимоий тармоқларда фаоллигини ошириш, аъзолар сафини кенгайтириш, БПТ фаолиятини янада такомиллаштириш, келгуси сайловларга номзодларни танлаб олишда лидерларни излаб топиш борасида зарур тавсиялар берилди.

Учрашувда Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасига оддий халқчил  тилда тарғиботини кўчайтириш юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, жойларда бу каби мулоқотларни  ўтказишга келишиб олинди. 

Таъкидлаш керак, ташриф давомида партия вакиллари вилоятнинг барча туман, шаҳар Кенгашлари, депутатлик гуруҳлари вакиллари ҳамда БПТ фаолияти билан ҳам яқиндан танишади.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1817
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Murod M.Uluĝbek2018-08-10 23:00:25

Lekin bir birimizni maqtagandan ko‘ra amaliy ish qiganimiz yaxshiroq dep o‘ylayman. Ўзлидер ми~~ ўзлидеп ми


Murod M.Uluĝbek2018-08-10 22:55:35

yaxshi partiyamiz harakatda shunga xam shukur.


ЎзлиДеР Фарғона вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш бўлими мудири Умидахон Исломқулова2018-08-09 09:46:45

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши раиси А.А.Хаитовдан партиямиз тарихида қолувчи янги ҳайрли ва амалий ишларни биргаликда қадамма -қадам амалга оширамиз, шунингдек янада юксак марраларни заб этамиз деган умиддаман.Ҳурматли Раис, қадамингиз қутлуғ, ҳар бир кунингиз нурафшон бўлсин! Худудий ва туман-шаҳар Кенгашлари ходимларига , париямиз фаолларига омад ёр бўлисин.!!!


Бизнес Профит2018-08-08 17:05:28

Партия фаолияти жнланиши яхши. Келажакда хар бир тадбиркорни қамраб олиш бўйича иш олиб борилса яхши бўларди.


К.Сиддиқов O'zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши.2018-08-08 10:31:17

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ходимларига ва бутун Республикадаги сафдошларимиз ишларига омад тилайман.


Б.Саидолимов O'zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши2018-08-08 10:28:20

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши раиси А.А.Хаитовга ва бутун сафдошларимиз ишларига омад тилайман. Келгусида сафимиз янада кенг, йўлларимиз порлоқ бўлсин.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-08-08 08:36:12

Партиямизнинг янги рахбари кадами кутлуг булсин! Биз барча партия фаоллари партиянинг максад вазифаларини таргиб килишда харакатдан туктамаймиз деб ишонтира оламиз.


Мустафаев Бахтиёр ЎзЛиДеП аъзоси2018-08-08 08:03:38

ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят, шаҳар, туман Кенгаши ходимларининг келгусидаги ишларига зафарлар тилайман. Омад ёр бўлсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+