O‘zLiDeP фаоллари Жомбой аҳолиси орасида

08.08.2018, 10:49

O‘zLiDeP фаоллари Жомбой аҳолиси орасида

Аввал хабар қилинганидек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳудудлардаги аҳвол билан яқиндан танишиш мақсадида  партиянинг Самарқанд вилоят Кенгашида бўлиб, партиянинг вилоят, туман, шаҳар Кенгаши раислари, аппарат раҳбарлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди.  

Учрашув давомида O‘zLiDeP раҳбари Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Мазкур топшириқлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари Жомбой туманидаги “Нўш” МФЙда бўлди. Ўрганишлар давомида ҳудуднинг “Обод қишлоқ” дастурига киритилгани, аммо сўнгги бир ой давомида ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари бутунлай тўхтаб қолгани аниқланди. Шунингдек, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар чоғида қишлоқ аҳолиси ўртасида ишсизлик муаммоси борлиги ҳам маълум бўлди.

Шундан келиб чиқиб, ўрганишлар давомида иш масаласида мурожаат қилган фуқароларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилиб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга бизнес режалар тузишда ва кредитлар олишда кўмаклашилди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Исмоилов Ғиждувон тумани ижрочи котиби2018-08-08 15:13:25

O‘zLiDeP раҳбари Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳақидаги топшириқларини амалга оширишда барчамиз масъулият билан ёндашишимиз лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+