O‘zLiDeP депутати “Меҳриобод” МФЙдаги муаммо юзасидан депутатлик сўрови юборди

08.08.2018, 12:10

O‘zLiDeP депутати “Меҳриобод” МФЙдаги муаммо юзасидан депутатлик сўрови юборди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларга тушиб, аҳоли, айниқса, фермер ва тадбиркорларни ўйлантираётган  муаммоларни ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги ташрифи Самарқанд туманидаги “Меҳриобод” МФЙда бўлди.

Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Шундан сўнг, хонадонма-хонадон юриб, аҳолига “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурларининг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга Дастурда белгиланган устувор вазифалар, хусусан, ёшлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Савол-жавоблар тарзда ташкил этилган амалий мулоқотда ҳудуд аҳли томонидан оқова ва ичимлик суви масаласи, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва маҳалла марказини қуриш бўйича қатор таклиф ва мурожаатлар ўртага ташланди.

Учрашув якунида мазкур масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+