O‘zLiDeP фаоллари Каттақўрғондаги “Каттаминг” МФЙ аҳолиси билан учрашди

08.08.2018, 12:40

O‘zLiDeP фаоллари Каттақўрғондаги “Каттаминг” МФЙ аҳолиси билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Самарқанд вилоят ва Каттақўрғон туман Кенгаши, Ўзбекистон Фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари туман Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Каттаминг” МФЙ аҳолиси билан учрашди. Учрашув давомида мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли томонидан суюлтирилган газ етказиб бериш борасида муаммолар борлиги айтиб ўтилди.

Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, шу вақтгача тегишли мутасадди ташкилотлар аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш борасида бош қотирмаганлиги аниқланди. Ушбу муаммони тезроқ ижобий ҳал этиш мақсадида партия депутатлик гуруҳлари тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови жўнатадиган бўлди.

Партия фаоллари хонадонма-хонадон юриб “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури мазмун-моҳиятини тушунтириб беришмоқда. Аҳоли вакилларининг ушбу дастур бўйича ўз бизнесини йўлга қўйиш мақсадида кредит олишга қизиқиши борлигини маълум қилишди.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган С.Ражабов хонадони устидан юқори кучланишга эга бўлган электрсимлари ўтганлиги ва уни ўз вақтида бартараф этиб бериш борасида қилган мурожаати ҳам партия фаоллари назоратига олинди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида Салтанат Жумаева 1 нафар фарзанди билан ижарада яшаб келаётганлиги, уй-жойга муҳтожлиги аниқланиб, депутатлар назоратига олинди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1730
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-08 19:30:23

Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ижобий натижаларга эришилганлиги бу биз учун қувонарли ҳол.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+