O‘zLiDeP Форуми иштирокчилари “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолияти билан танишдилар (фото)

08.08.2018, 16:37

O‘zLiDeP Форуми иштирокчилари “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолияти билан танишдилар (фото)

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзуида ёшлар Форуми ташкил этилмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Навоий вилоят ҳокими Кобул Турсунов иштирок этган ёшлар форумининг ўзига хос жиҳати шундаки, у уч босқичда ташкил этилди. Биринчи босқичда “Ёшлар бандлигини таъминлаш – энг муҳим вазифамиз” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Унда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди, уларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Форумнинг иккинчи босқичида “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастурини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзуида тақдимот тадбири ташкил этилди. Унда Дастур доирасида ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Форум натижасида 200 нафарга яқин ёшлар ишли бўлди.

Ёшлар Форуми давом этмоқда.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1926
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Умаров O'zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман бўлими аппарат раҳбари2018-08-09 18:47:38

Бундай форумларни ўтказиш орқали ёшларимиз ўртасида фикр алмашиш ва янги ёш тадбиркорларни кашф қилишга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга туртки бўлади


Қодиров Хасан ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими фаоли 2018-08-09 18:03:04

ЎзЛиДеП Навоий вилояти раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилган форум жуда қизиқарли ўтди. Биз ёшлар бу форумда жуда кўп керакли нарсаларни олдик, кўп фикрлар алмашдик, янги ғоялар билан танишдик. Бунуқанги форумлар тез-тез ўтказилиб турса яхши бўларди. Ҳамма форум ташкилотчиларга катта рахмат.


Мўминова Мафтуна УзЛиДеП Нурото туман бўлими фаоли2018-08-09 17:54:50

УзЛиДеП Навоий вилояти ташаббуси билан ўтказилган форум жуда қизиқарли ва мароқли ўтди. Ҳамма ташкилотчиларга рахмат


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-08-09 17:50:02

Форум ташкилотчилари ва Партиямиз раҳбариятига улкан ташаккурлар билдирамиз. Форум жуда кўтаринки кайфиятда ўтди. Ёшларимиз жуда хурсанд бўлишди. Ёшларнинг НЭИЗ га бўлган ташрифи уларда кўп таъсуротлар қолдирди.


Бекзод БОБОМУРОТОВ O'zLiDeP Навоий вилояти Нурота туман бўлими аппарат раҳбари2018-08-09 17:41:41

Авваламбор форум ташкилотчиларига каттадан-катта раҳматлар айтиб қоламиз. Форум жуда зўр ва мазмунли бўлиб ўтди. Бундай форумлар тез-тез ўтказилиб турса ёшларимизнинг дунё қараши янада ортиб борарди.


Тожиева Лутфия Камолиддин қизи2018-08-09 17:38:22

Вилоятимизда кеча бўлиб ўтган "Ёшлар форуми" ёшларда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишда, ўзларини қийнаётган муаммоларга ечим топишда, умуман олганда дунёқараши ва салоҳиятининг ўсишида жуда катта аҳамиятга эга бўлди дея форум иштирокчиси сифатида ишонч билан айта оламан. Вилоятимиз ҳокими Турсунов Кобул Бекназарович ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов билан бўлган самимий суҳбат биз ёшларда келажакка бўлган ишончни янада кучайтирди.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-08-09 17:20:16

Бўлиб ўтган Форум доирасида иштирокчиларнинг Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасига бўлган ташрифи ҳамда ишлаб чиқариш цехларидаги қизғин жараёнларни кўздан кечиришлари ёшларнинг қалбида катта таасуротлар ўйғотди.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-08 22:38:27

Ёшлар билан бундай форумлар ташкил этилиши уларни эзгу, бунёдкор ишларга ундайди, эртанги кун учун ишончини мустаҳкамлаб, мамлакат фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилишга чорлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+